English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Беларусь ёшлар IT-​форуми ​
22:58 / 2019-11-19

Беларусь Республикаси ёшлар иттифоқининг барча ҳудудий бўлинмалари вакиллари II Ўзбекистон – Беларусь ёшлар IT-форумида иштирок этиш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари билан тажриба алмашиш мақсадида пойтахтимизга ташриф буюрди.


Беларусь Республикаси ёшлар иттифоқининг барча ҳудудий бўлинмалари вакиллари II Ўзбекистон – Беларусь ёшлар IT-форумида иштирок этиш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари билан тажриба алмашиш мақсадида пойтахтимизга ташриф буюрди.

Форумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши мутахассислари, Республика Инновацион ривожланиш ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари вакиллари, юртимиздаги йирик тадбиркорлар ва стартапчилар, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқитувчилари, шунингдек, беларуслик ва ўзбекистонлик кўнгиллилар иштирок этмоқда.

Беларусь Республикаси ёшлар иттифоқи марказий қўмитаси котиби Александр Гончарованинг сўзларига кўра, I Ўзбекистон – Беларусь ёшлар IT-форуми жорий йилнинг 5-9 август кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакилларидан иборат делегация қатнашган. Форум доирасида ҳар икки мамлакат ёшлар ташкилотлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланган.

3.JPG

4.JPG

Иккинчи форум ҳам биринчиси сингари 2018 йил 15 декабрда Беларусь Республикаси ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилди. Ушбу ҳужжат иккала мамлакат ёшлари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга йўналтирилган.

Иккинчи форум иштирокчиларга қулай бўлиши учун олтита мавзуга доир сессияларга бўлинди. Уларнинг ҳар бири ёшларни қизиқтирадиган алоҳида йўналишлар ва масалаларга бағишланди. Бу орада тадбир иштирокчилари нафақат ахборот технологиялари, мобиль сервислар ва робототехника билан, балки шунингдек, ёшлар сиёсати, ёшлар тадбиркорлигини амалга ошириш ва такомиллаштириш, айниқса, талабалик отрядлари, кўнгиллилар ҳаракатларини ташкил этиш, ҳудудий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболлари, ёшлар туризми каби масалаларни ҳам муҳокама қилади.

Шунингдек, пойтахтимизга тажриба алмашиш мақсадида беларуслик кўнгиллилар ҳам ташриф буюрди.

6-faqat saytga.JPG

14.JPG

8-faqat saytga.JPG

– Бизнинг кўнгиллилар жамиятимиз 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йиллар давомида ўзининг самарали фаолиятини давом эттирди, – дейди “Пётр Иванович Блохин номидаги меъморлар” талабалар қурилиш отряди командири, Полоцк давлат университетининг тўртинчи босқич талабаси Владислав Шенкевич. – Отрядимиз аъзолари хайрия қурилиши ва реконструкция ишларида иштирок этибгина қолмай, айни дамда тадбирлар ҳам ўтказиб туради. Биз ўзбекистонлик кўнгиллилар билан кўнгиллилар қурилиш бригадаларини ташкил этиш, уларнинг жамоаларини бирлаштириш бўйича тажрибамиз билан ўртоқлашамиз, уларга кўнгиллилар жамоалари иштирокчилари ўртасидаги мажбуриятларни самарали тақсимлаш ҳақида сўзлаб берамиз.

Форум доирасида Беларусь Республикаси ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги янги меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат икки мамлакат ёшлар ташкилотларининг яқин истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.