Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбeкистон – АҚШ – Афғонистон” уч томонлама ҳамкорлик мeханизми доирасида йиғилиш ўтказилди
12:12 / 2020-09-10

“Ўзбeкистон – АҚШ - Афғонистон” уч томонлама ҳамкорлик механизмининг Сиёсат бўйича қуйи қўмитаси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.


“Ўзбeкистон – АҚШ - Афғонистон” уч томонлама ҳамкорлик механизмининг Сиёсат бўйича қуйи қўмитаси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ушбу хабарни мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати тарқатган.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов, АҚШ Давлат котибининг Афғонистон бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвайс Нааб раҳбарлик қилди.

Тадбир давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва бу жараёнда Ўзбекистоннинг ўрни, шунингдек, томонлар ўртасида сиёсий мулоқотни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик ва одам савдоси йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий алоқалар кўламини кенгайтириш, транспорт-коммуникация, инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда Афғонистон иқтисодиётини изчил ривожланишига кўмаклашиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар Афғонистон учун Кенг қамровли тинчлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини билдириб, ушбу ҳужжат минтақавий ва глобал ёндашув асосида тайёрланиши муҳимлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан 2018 йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси якунлари бўйича қабул қилинган Тошкент декларациясининг концептуал аҳамияти яна бир бор эътироф этилди.

Учрашув иштирокчилари афғонлараро музокараларнинг биринчи доирасини Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги қарорни мамнуният билан қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон томони музокараларнинг кейинги босқичларидан бирини Самарқанд шаҳрида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.