“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раисининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди
Маълумот учун, Дилшод Истамов 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида таваллуд топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида Истамов Дилшод Савретдинович “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раисининг матбуот котиби – жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Дилшод Истамов 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида таваллуд топган. У илк иш фаолиятини 1995 йилдан телевидение соҳасида бошлаган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг “Тошкент” ва “Ёшлар” телеканалларида масъул лавозимларда фаолият кўрсатиб келаётган эди.