Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзархив” агентлигининг 9 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди
17:44 / 2020-10-20

Масофавий йиғилишда “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати масъуллари, миллий архивлар, архив иши ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари раҳбарлари иштирок этди.


“Ўзархив” агентлигининг жорий йил 9 ой якуни бўйича ижтимоий-иқтисодий фаолият якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Масофавий йиғилишда “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати масъуллари, миллий архивлар, архив иши ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари раҳбарлари иштирок этди.

Таъкодланганидек, жорий йилнинг 9 ойи давомида республика архивларига жами 279 минг 728 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўров келиб тушган бўлиб, шундан 210 минг 519 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат қилди. Архив ҳужжатлари асосида 256 минг 148 сўров ижроси бажарилиб, улардан 241 минг 908 таси ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилди ва ҳисобот даврида давлат архивларида алоҳида қимматли ҳужжатларнинг 87 минг 358 сақлов бирлигида 5 миллион 20 минг кадр қоғоз, 187 кино, 18 минг 718 та сурат, 232 та овозли ҳужжатнинг электрон нусхалари яратилди.

Ташкилот ва корхоналарнинг давлат архивлари томонидан 169 минг 509 сақлов бирлигида бошқарув, 1 минг 962 сақлов бирлигида илмий-техник, 44 минг 336 сақлов бирлигида шахсий таркиб ҳужжатлари, шунингдек, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари томонидан 1 минг 215 сақлов бирлигида бошқарув, 28 минг 396 сақлов бирлигида шахсий таркиб, 2 минг 471 сақлов бирлигида сақлаш муддати вақтинча бўлган ҳужжатлар шартнома асосида тартибга келтирилди.

photo_2020-10-20_18-21-22.jpg

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат этиши ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтиши белгиланди.

Жорий йилнинг 9 ойлиги давомида 740 та ташкилот ва корхонада назорат текширувлари ўтказилиб, архивлар томонидан ташкилот ва корхоналарга 73 та тақдимнома киритилган.

Ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликка йўл қўйганликлари учун 6 нафар раҳбар ва масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилган.

Йиғилишда тизим фаолиятида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, баъзи камчиликларга йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди. Ҳудудлар бўйича бошқармаларнинг ҳисоботлари эшитилиб, ҳайъат йиғилишининг кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлари қабул қилинди.

Йиғилиш доирасида Тошкент вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғига “Ўзархив” агентлигининг “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони топширилди.