«Ўзагросуғурта» АЖ: 1 ойда 5 миллиард сўм суғурта товони тўлади
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Наврўз қут-барака» МЧЖ раҳбари У.Бойбеков балиқчилик билан шуғулланади.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Наврўз қут-барака» МЧЖ раҳбари У.Бойбеков балиқчилик билан шуғулланади. Сардоба воқеасидан сўнг 200 гектардан ортиқ балиқчилик ҳавзасини тозалашга қарор қилди.
Бунда тадбиркорга «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти ҳам кўмак берди. Яъни, мазкур МЧЖга қарашли балиқчилик ҳавзаси ва биноларига етказилган зарар ҳисобланиб, 138 миллион сўмлик суғурта қопламалари тўлаб берилди.
– «Ўзагросуғурта» АЖ гаровга қўйилган мулким учун товонни тез фурсатда фермер хўжалигимиз ҳисобрақамига кўчириб берди. Бу билан кўрилган зарарнинг бир қисми қопланди. Шунда билдимки, фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ хатарларни суғурталаш ва молиявий хизматлардан фойдаланиш маъқул экан, – дейди У.Бойбеков.

Таъкидлаш жоизки, глобал иқлим ўзгариши табиий офатлар юз беришини одатий ҳолга айлантирмоқда. Кучли қор, ёмғир, дўл ёғиши, шамол бўлиши, жазирама, қурғоқчилик кузатилиши фермерларни ҳушёрликка чорлаши керак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, суғурта компаниялари хизматларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ..
Таъкидлаш жоизки, «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнеслари тўхтаб қолмаслиги ва молиявий ҳолати тезроқ тикланиши учун аниқланган зарарлар қисқа муддатларда қопланишига эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги бир ой ичида табиий офатлар учун тўланган суғурта товони қарийб 5 миллиард сўмни ташкил қилди.
«Ўзагросуғурта» АЖ
Ахборот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида.