2018 йилда соғлиқни сақлаш муассасаларига қарийб бир триллион сўмлик дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилинади
Бу жорий йилда мазкур йўналишга сарфланган харажатдан 2,5 баробар кўпдир.
Бу жорий йилда мазкур йўналишга сарфланган харажатдан 2,5 баробар кўпдир.Онкология шифохонасида даволанаётган беморнинг дори-дармонлари учун ҳозирги пайтда бир кунда 10 700 кўзда тутилган бўлса, келгуси йилда мазкур миқдор 25 700 сўмни ташкил этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисидаги маърузасида айтиб ўтган.
Скрининг марказларини жиҳозлаш, дори-дармон ва тиббиёт учун зарур бўлган воситалар билан таъминлашга 86 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Жумладан, барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг перенатал диагностика кабинетларини юқори технологияли УЗД-сканерлари билан жиҳозланади. Бунинг учун 200 дона УЗД-сканери харид қилинади.
Вазирнинг таъкидлашича, 2018 йил Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига харажатлар жорий йилдагига нисбатан 1,3 баравар ортиб, 9,6 триллион сўмни ташкил этади.