Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Ўқувчиларни халқаро талабларга мос ўқитиш юзасидан онлайн тренинг бошланди
09:00 / 2020-08-16

Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро PISA тадқиқотига тайёргарлик доирасида беш кунлик ўқиш саводхонлиги йўналиши бўйича навбатдаги видеосеминарларга старт берилди.


Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро PISA тадқиқотига тайёргарлик доирасида беш кунлик ўқиш саводхонлиги йўналиши бўйича навбатдаги видеосеминарларга старт берилди. 

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги таянч мактабларнинг тренер ўқитувчилари, фан методистлари ҳамда ҳудудий малака ошириш марказларининг ўқитувчилари учун ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ошириш бўйича ўқитиш методлари, ўқувчилар билимига қўйилган халқаро талаблар ҳақидаги билим ва малакаларини ошириш, тренер ўқитувчиларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Онлайн семинарда PISA дастурининг ўқиш саводхонлиги йўналиши бўйича доменнинг тузилиши, матнни баҳолаш ва мулоҳаза юритиш, шакл ва мазмун ҳақида мулоҳаза юритиш, тафовутларни аниқлаш ва улар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, матн турлари, топшириқда муаммоли вазиятлар ифодаланадиган контекстлар, топшириқларнинг когнитив даражалари, жавоб форматлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, PISA дастурининг стандарт ҳамда интерактив топшириқлари таҳлил этилиб, топшириқларни бажариш ва баҳолаш ёндашувлари бўйича ўқитувчиларнинг малакаси оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқаро баҳолаш жараёнларига муносиб тайёргарлик кўриш, таянч мактабларни белгилаб, 6000 нафар ўқитувчининг малакасини ошириш лозимлиги ҳақида аниқ вазифалар қўйилган.

Шу боис мамлакатимизнинг барча ҳудудлари учун Халқ таълими вазирлиги томонидан математик саводхонлик йўналишида 1500 нафар, табиий фанлар саводхонлиги йўналиши бўйича 1856 нафар педагог иштирокида биринчи босқич видеосеминарлар ташкил этилган эди.