English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар Матбуот уйи ҳамда бўлажак сайловларга тайёргарлик билан танишди
14:51 / 2019-11-30

Термиз шаҳридаги Матбуот уйига Сурхондарё вилояти марказидаги 11-умумтаьлим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари учун саёҳат ташкил этилди.


Термиз шаҳридаги Матбуот уйига Сурхондарё вилояти марказидаги 11-умумтаьлим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари учун саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган тадбир иштирокчилари дастлаб Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот маркази вилоят ҳудудий бўлими ҳамда фуқароларга тезкор маълумот берадиган “Call sentr” фаолияти билан яқиндан танишди.

Бу ерда уларга жорий йилнинг 22 декабрь куни парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маьлумот берилди. Ўқувчилар интернет тармоғига уланган компьютерлар ёрдамида мамлакатимиз сайлов қонунчилиги ва сиёсий муҳим бу кампанияга юртимизнинг бошқа ҳудудларида кўрилаётган ҳозирлик ишлари тўғрисидаги хабарлар билан ҳам танишишди. Халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси аъзолари хонасида уларнинг иш жараёнларини кузатди.

02.jpg

Ўқувчилар бинода жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси хоналарида ходимлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлимида ижодкорлар билан учрашди. Вилоят ҳокимлиги ва халқ депутатлари вилоят кенгаши нашри – “Сурхон тонги“, “ Заря Сурхана“ газеталари таҳририятларида бўлиб, газеталарни тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирди. 

Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот маркази вилоят ҳудудий бўлимида ташкил этилган учрашув ўқувчи-ёшларда катта таассурот уйғотди.

05.jpg

03.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи, Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг вилоят ҳудудий бўлими раҳбари С.Саломов, Термиз шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Х. Абдураҳмоновлар “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар“ шиори остида ўтказилаётган сиёсий кампания ва янги қабул қилинган сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, жамиятимиз тараққиётидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

“Мен ҳам келажакда овоз бераман“ мавзуида ўтказилган иншолар танлови ғолибларига 11-умумтаълим мактабининг фахрий ёрлиқлари топширилди.