“Ҳумо“ тайёр ғалабани сақлаб қололмади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена”да Олий хоккей лигасининг навбатдаги тур ўйини бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг “Ҳумо“ жамоаси Тюменнинг “Рубин“ клубига қарши музга чиқди.
Жамоамиз учун мавсумдаги саккизинчи ўйин жуда омадли бошланганди. Павел Здунов биринчи дақиқадаёқ тезкор гол киритиб, “Ҳумо“ни олдинга олиб чиқди. Аммо, иккинчи ва учинчи бўлимда биттадан ўтказиб юборилган голлар меҳмонларнинг ғалабасини таъминлади - 1:2.
“Ҳумо Арена“.
“Ҳумо“ (Ўзбекистон) - “Рубин“ (Россия) 1:2
Голлар:
1-бўлим: Здунов 00:18,
2-бўлим: Чугуев 09:51,
3-бўлим: Сандер 13:33.
Хоккейчиларимиз навбатдаги учрашувни эртага – 5 октябрь куни Тошкентда Ханти-Мансийскнинг “Югра“ жамоасига қарши ўтказади.