“Ҳумо” хоккей клуби бугун “Нефтяник” клубига қарши ўйнайди
Санкт-Петербург шаҳридаги “Хоккей шаҳарчаси” спорт комплексида Николай Дроздецкий хотирасига бағишланган халқаро турнирда Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби ҳам иштирок этмоқда.
Санкт-Петербург шаҳридаги “Хоккей шаҳарчаси” спорт комплексида Николай Дроздецкий хотирасига бағишланган халқаро турнирда Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби ҳам иштирок этмоқда.
Евгений Попихин шогирдлари ўзининг учинчи ўйинида Воскресенскнинг “Химик” жамоасига қарши музга тушди. Беллашувнинг асосий вақти ва овертаймларда ғолиб аниқланмади (2:2) ва буллитлар сериясига мурожаат этилди.
Буллитлар серияси “Химик” клуби 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Шу тариқа, “Ҳумо” мусобақадаги учинчи беллашувда ҳам мағлуб бўлди. Бундан олдин тошкентликлар “Динамо” (Санкт-Петербург) ва “Сариарка” (Қарағанда) клубларига ҳам мағлуб бўлган эди.
Бугун “Ҳумо” навбатдаги учрашувини “Нефтяник” клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.