Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоттенхэм стадионига клиника жойлаштирилади
09:25 / 2020-04-14

Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига тегишли янги стадион ҳудудида аёллар тиббий маслаҳатхонаси ва COVID-19 касаллигига қарши кураш учун коронавирусга ташҳис қўйиш маркази жойлашади.

Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига тегишли янги стадион ҳудудида аёллар тиббий маслаҳатхонаси ва COVID-19 касаллигига қарши кураш учун коронавирусга ташҳис қўйиш маркази жойлашади. Бу ҳақда Англия футбол клубининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинган.

Бундан аввалроқ Буюк Британия пойтахтининг бошқа бир клуби "Челси" машҳур "Стэмфорд Бриж" стадионини Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) ходимлари учун меҳмонхона сифатида фойдаланишга берганди.

Охирги маълумотларга қараганда, Қироллик ҳудудида коронавирусга чалинганлар сони 80 мингга яқинлашди. Қурбонлар эса 10 мингга етди.