"Tez yordam" лойиҳаси: хлорли туннеллар инсон саломатлиги учун зарарми?
Кўчаларни хлор ёрдамида дезинфекциялаш, ҳудудлар ўртасидаги чегаралардан ўтаётганда транспорт воситаларига сепилиши қанчалик тўғри?
Хлор коронавирус инфекциясини ўлдирадими? Кўчаларни хлор ёрдамида дезинфекциялаш, ҳудудлар ўртасидаги чегаралардан ўтаётганда транспорт воситаларига сепилиши қанчалик тўғри?
Бу саволга “Milliy” телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида қуйидагича жавоб берилди:
– Хлор, инсон соғлиғи учун катта зарар. Шунингдек, коронавирус инфекциясини ўлдириши ҳам исботланмаган. Кўчаларни ҳар куни ёки ҳафтада икки марталаб хлор ёрдамида дезинфекция қилишнинг фойдаси йўқ. Чунки вирус 5 кун мобайнида шундоқ ҳам қуёш нурида ўлиб кетади. Коронавирус ҳаво томчи орқали юқувчи инфекция бўлгани боис, бу каби ишлар ортиқча харажат ва инсон соғлиғига зарари бор.
ЖССТнинг хлорли буғларни инсонларга ишлатмаслик бўйича тавсияси бор. Ўзбекистон республикаси ССВ ҳам хлорли йўлаклар — туннелларни тавсия қилмайди. Хлорли йўлаклар, постларда хлорли эритмаларни автотарнспорт воситаларига сепиш ҳам самарасиз, ҳам ўша ерда хизмат қилувчиларнинг саломатлиги учун хавфли.