English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма корхонанинг янги филиали
15:41 / 2015-03-21

Юртимизда Наврўз байрами кенг нишонланаётган шу кунларда жойларда кўплаб янги маданий-маиший иншоотлар, ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Юртимизда Наврўз байрами кенг нишонланаётган шу кунларда жойларда кўплаб янги маданий-маиший иншоотлар, ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида “Ўз Тонг Хонг Ко” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси филиали иш бошлади. Филиал цехларида 19 хилдаги кеда – спорт оёқ кийимлари, шунингдек, турли қурилиш михлари ишлаб чиқарилмоқда.

– Корхонамиз йилига 12 минг жуфтдан зиёд кеда, 120 тоннадан ортиқ мих ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейди филиал масъул ходими Бекзод Эгамбердиев. – Маҳсулотларимизнинг сифати юқорилиги, нархи нисбатан арзонлиги харидорларга манзур бўлиши шубҳасиз. Филиалнинг ишга туширилиши билан 20 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланди.