Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма корхонанинг фаолияти вақтинча тўхтатилди
19:35 / 2020-03-27

Ҳа, қонун барчага баробар.


Сирдарё тумани “Ҳақиқат” сув истеъмолчилари ҳудудида жойлашган “PENG-SHENG” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасининг фаолияти нима сабабдан вақтинча тўхтатилди? деган саволимизга Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Бахтигул Хидиралиева жавоб берди.

– Вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2019 йил 14 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижроси” юзасидан “PENG-SHENG” қўшма корхонасида текширув ўтказилган эди,. – дейди Бахтигул Хидирова. – Текширув якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида берилган кўрсатмалар белгиланган муддатда бажарилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларининг ижроси таъминламаганлиги сабабли Иқтисодий ишлар бўйича Сирдарё туманлараро судига жорий йилнинг 12 февралида “Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида” ариза билан мурожаат қилдик. Жорий йилнинг 25 март куни Иқтисодий ишлар бўйича Сирдарё туманлараро суди томонидан белгиланган тартибда суд иши кўриб чиқилди. Суднинг қарорига асосан, “PENG-SHENG” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 11-моддасига асосан оқова сув тозалаш иншоотининг белгиланган меъёр даражасида ишламаганлиги сабабли ва бошқа камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.

Ҳа, қонун барчага баробар. У Ўзбекистон фуқароси ва ёки корхонаси бўладими, чет элникими, унга амал қилиши шарт.