Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшинларда ҳарбий техникаларни қишки мавсумда фойдаланишга ҳозирлаш ишлари бошланди
19:41 / 2019-10-08

Шимоли-ғарбий ҳарбий округда энг масъулиятли тадбирлардан бири – қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки шароитда фойдаланиш режимига ўтказиш ишлари бошланди.


Шимоли-ғарбий ҳарбий округда энг масъулиятли тадбирлардан бири – қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки шароитда фойдаланиш режимига ўтказиш ишлари бошланди. Ушбу комплекс тадбирлар ҳарбий техникаларни юқори жанговар шайлик даражасида ушлаб туриш ҳамда об-ҳавонинг совуқ шароитида созлигини таъминлаш учун ўтказилади.

Жумладан бугун, 8 октябрь куни Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни ёзги шароитдан қишки шароитда фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кўргазмали машғулот ташкил этилди.

Машғулотда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, округ қўмондонлиги, ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

–Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг жанговар шайлигини таъминлашда уларга кўрсатилаётган техник хизматларнинг аҳамияти катта. Ҳар бир командир, ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига бириктирилган қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг соз ва шайлиги учун масъулдир, – деди Дилшод Чориев.

Шунингдек, округ қўшинлари қўмондони машғулотлар давомида ҳарбий техникаларни соз ва шай ҳолатда асрашда кўрсатилаётган техник хизматларнинг аҳамияти ҳақида ҳам ҳарбий хизматчиларга айтиб ўтди.

Кўргазмали машғулотни ташкил этиш учун ҳарбий қисмнинг ҳарбий техникаларни сақлаш паркида ўнлаб ўқув нуқталари ташкил этилди. У ерда жанговар машина, танк, зирҳли транспортёр, махсус техника, транспорт ва алоқа воситаларни қишки шароитда фойдаланиш режимига ўтказиш ишларининг аҳамияти, техника хавфсизлиги қоидалари, ташкил этилган постларда самарали ва сифатли иш олиб бориш, қурол-яроғ ва техникани об-ҳавонинг паст ҳарорати ҳамда ёғин-сочинли шароитларда ишлатиш қоидалари бўйича мутахассислар томонидан йўриқнома берилди.

Мазкур тадбирларни бажаришда технологик хариталарга кўра ҳарбий қисмлардаги техникаларда совутиш суюқликлари алмаштирилади, ҳар бир жанговар машина агрегат ва тугунлари текширилади, фильтрларни тозалаш ва алмаштириш ишлари ўтказилади, ёқилғи-мойлаш ашёлари янгисига алмаштирилади, электр ва алоқа жиҳозларининг созлиги назоратдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни мавсумий фойдаланиш режимларига ўтказиш йилига икки маротаба – баҳор ва кузда ташкил этилади.

Тадбир режасига кўра октябрь ойининг охиригача Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларидаги мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг барчаси қишки мавсумда фойдаланиш учун шай ҳолатга келтирилади.

photo5251387982777265151.jpg

photo5251387982777265153.jpg

photo5253635109666532316.jpg



Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати.