Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўрмон – дала – ўтлоқ – сув”. Деҳқончилик ривожидаги бу “олтин” тизим нега ишламаяпти?
10:13 / 2020-08-15

Тупроқ – тугамайдиган табиий ресурс, бироқ сўнгги вақтда инсоннинг тупроққа салбий таъсири кучайиб бормоқда.


Тупроқ – тугамайдиган табиий ресурс, бироқ сўнгги вақтда инсоннинг тупроққа салбий таъсири кучайиб бормоқда.

Бугунги кунда эрозия, зичланиш ва шўрланиш, органик ва озуқавий моддаларни ювилиб кетиши, кислоталаниш, ифлосланиш ва ер ресурсларини бошқаришнинг беқарор амалиёти билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнлар туфайли дунёда тупроқнинг 33 фоизи деградацияга учрамоқда. Агар янги ёндашувлар жорий қилинмаса, 2050 йилда аҳоли жон бошига суғориладиган ва унумдор ерларнинг умумий майдони 1960 йилдагига нисбатан чоракка тенг бўлади.

Шу сабабли, озиқ-овқат хавфсизлигини ва келажакдаги инсониятнинг барқарорлигини таъминлаш учун тупроқни сақлашдек муҳим зарурат мавжуд. Охирги 35 йил ичида аҳоли сонининг ўсиши озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тахминан 60 фоизга оширишни талаб қилади (ФАО маълумоти). Шу билан бирга, бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тупроқ унумдорлигига ва унинг соғлом ва маҳсулдор бўлишига боғлиқдир.

Очлик билан курашиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ердаги ҳаётнинг асосий манбаи бўлган тупроққа бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Маълум бўлишича, кимё саноатининг ривожланиши ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг кўпайиши, шунингдек, "яшил инқилоб" очарчиликка барҳам бера олмайди. Шунинг учун асосий вазифа – бу тупроқ унумдорлигини сақлаш учун комплекс ёндашув натижасида тупроқни ҳимоя қилиш ресурстежамкор деҳқончилик, органик деҳқончилик, оилавий деҳқончилик ва агроэкология каби муқобил усулларни татбиқ қилишни амалга оширмоқдир. Айнан шу ёндашув ҳозирги экологик муаммоларни ҳал қилади, шунингдек, қишлоқ хўжалигида янги инқилобни амалга оширади ва олдинги цивилизациялар тақдирининг олдини олади.

Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, озуқа моддалари чиқиб кетишини тартибга солиш, сувдан оқилона фойдаланиш, ҳосилни кўпайтириш учун чанглатувчилардан фойдаланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда табиий ҳашаротлардан фойдаланишни ҳисобга олиш талаб қилинади.

Дунё бўйлаб ландшафтлар эволюцияси таҳлил қилинар экан, инсоният олдида турган ушбу фундаментал, аммо кенг оммалашмаган муаммонинг моҳиятини чуқурроқ англаш лозим бўлади. Сайёрамизнинг тупроқлари вужудга келганидан кўра тезроқ емирилмоқда ва бузилмоқда ва бу бизнинг айбимиз. Ҳали ҳам бизнинг ихтиёримизда унумдор ҳайдаладиган ерларнинг захиралари бор – бу ягона ресурс, уларсиз узоқ келажакда цивилизация ҳаётини таъминлаш мумкин эмас. Глобал нуқтаи назардан, бунга эришиш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келади.

Қадимги ижтимоий шаклларнинг умумий тақдиридан қочишимиз мумкинлиги, агар биз уларнинг ҳалокатли хатоларини такрорламасак – довул суръати билан тупроқнинг унумдор юқори қатлами йўқ бўлмаслигига эришишимиз мумкин. Афсуски, биз ҳозир айнан шу нарсани қиляпмиз, фақатгина бу сафар глобал миқёсда.

Деҳқончилик далаларида тупроқнинг емирилиш тезлигининг ўртача кўрсаткичи йилига бир миллиметрдан ошса, дунёнинг кўпгина минтақаларида бутун экин қатламини йўқ қилиш учун бир неча асрлар керак бўлади. Бир йилда бир миллиметр секинлик билан вайрон бўлиб туюлиши мумкин, аммо табиатда тупроқ пайдо бўлиш тезлиги анча паст.

Ҳаёт тупроқни ҳосил қилади. Тупроқ янги ҳаётни яратади. Ривожланган ўсимликлар ва янги пайдо бўлган ҳаёт шакллари тупроқни озиқлантиради, тупроқ эса ўз навбатида тобора мураккаблашиб бораётган ҳайвонлар ва одамлар учун озуқа бўлиб хизмат қиладиган кичик ва катта ўсимликларни озиқлантиради. Замонавий деҳқончилик усуллари ўйин қоидаларини ўзгартирмагунча ҳаёт ва тупроқ шерик бўлган. Қишлоқ хўжалиги ҳозирги шаклда тупроқ ва ҳаёт ўртасидаги алоқани узиб, ҳаётимизни қай даражада таъминлай олади? Агар биз ушбу масалани ҳар қандай геологик аҳамиятга эга вақт жадвалида кўриб чиқадиган бўлсак, тупроқни яроқсиз ҳолга келтирадиган аграр цивилизация бардошли бўлмайди, у ўз пойдеворини бузиб, йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Тупроқнинг глобал эрозия даражаси бугунги кунда янги тупроқ ҳосил бўлиш тезлигидан йилига 23 миллиард тоннадан ошади, яъни дунё ер кадастрига кўра ҳар йили қишлоқ хўжалигидаги тупроқларнинг қарийб 1 фоизи йўқолмоқда. Бундай тезликда, юз ёки ундан кўп йиллар ўтгач, дунё том маънода шудгорланадиган ерларсиз қолиши мумкин.

Тупроқнинг емирилиши ва унинг ҳалокатли оқибатлари биз унумдор тупроқсиз қолишимиздан анча олдин аён бўлишига амин бўлишимиз мумкин. Инқирознинг олдини олиш ва дунё цивилизациясининг мустаҳкам пойдеворини яратиш учун қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш мақсадга мувофиқдир.

Глобал тупроқ захираларининг ҳозирги ҳолати, узоқни ўйламасдан дарҳол фойда кўришда нима бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Агарда қисқа муддатли муаммоларни ҳал қилишда табиатга зид ҳаракат қилинса, келажакда жиддий ҳисоб-китоблар пайдо бўлиши мумкинлигига сабаб бўлади.

Доимо табиат билан уйғунликда ҳаракат қилиш лозим ва унинг усулини топиш учун одатий қишлоқ хўжалигининг анъанавий тажрибасини қайта кўриб чиқишимиз лозим. Биз тупроққа бошқача қарашимиз мумкин эди, уни ўсаётган ўсимликлар учун субстрат сифатида кўришни бас қилиш ва ўсимликларни озиқлантирувчи ва гуллаб-яшнашни таъминлайдиган экологик тизимни тан олишимиз керак эди. Бунинг учун нима керак? Кейинчалик, унумдор тупроқ стерил ахлоқсизликка айланганда, ўғитлар ва биоцидлар билан етказилган зарарни қоплаш учун тупроқни экотизим сифатида мослаштириш ва уни бизнинг қишлоқ хўжалигимиз технологиясига мослаштиришга ҳаракат қилиш керак эмас. Озиқ-овқат тармоғи базасини пестицидлар, гербицидлар, кимёвий ўғитлар билан заҳарлаш бизнинг цивилизациямиз ҳаётини таъминлашнинг энг яхши стратегияси эмас. Бундан ҳам каттароқ инқилоб вақти келди.

Қишлоқ хўжалиги тупроқларини тиклаш ва қайта тиклаш жараёнини бошлаш учун нима қилиш керак? Тупроқ экотизимлари билан ўзаро алоқада бўлишга интиладиган қишлоқ хўжалигига оид тадқиқотларни инвестициялаш лозим. Янги ёндашув доирасида умумқабул қилинган, эрозия хавфи бўлган қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни субсидиялашни қисқартириш лозим, кўп йиллик экинларни етиштириш, кам харажатли шудгор қилмасдан етиштириш деҳқончилик усулларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, тупроқдаги органик моддаларни кўпайтириш усулларини қўллашни кенгайтириш, кичик масштабли органик хўжаликларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш стратегиясини қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Биз индустриялашдан олдинги ерга ишлов бериш усулларига қайтиш, барқарор қишлоқ хўжалиги ва инсониятни боқиш учун уринишларни танлашимиз талаб қилинаётгани йўқ. Аммо кўп ҳолатларда, муқобил деҳқончилик натижасида олинган ҳосилни бугунги кунда анъанавий деб ҳисоблаган қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш ҳажми билан солиштириш мумкин. Ушбу муаммо бўйича қандай нуқтаи назарга эга бўлишидан қатъи назар, дунёда тупроқнинг табиий унумдорлигини тиклаш тобора барқарор қишлоқ хўжалигини ташкил қилишнинг муқаррар шартига айланиб бормоқда, уни эртами-кечми бажариш керак бўлади.

Тупроқнинг емирилишидан келиб чиққан яширин инқироз асримизнинг энг даҳшатли муаммоларидан биридир.

Ўзбекистонда суғорма тупроқлар 4 миллион 200 минг гектар атрофида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи асосий манбаа ҳисобланади. Ҳозирги пайтда фойдаланилаётган бу ерларимизнинг унумдорлиги, мелиоратив ва экологик ҳолати талаб даражасида эмаслиги туфайли улардан юқори миқдорда маҳсулот олиб бўлмайди. Бунинг асосий сабаби тупроқни ҳаддан ташқари кўп, деҳқончилик қоидаларига риоя қилмасдан ундан максимал фойдаланишдир. Айниқса, собиқ Иттифоқ даврида пахтадан юқори ҳосил оламиз, деб тупроқни обдон заҳарлашгача олиб боришлик жуда кўп салбий ҳолатларга олиб келди. Йилдан-йилга суғориладиган ерларда шўрланиш, эрозия жараёнларининг кучайиши кузатилмоқда. Суғоришнинг нотўғри технологиясини қўллаш, сувни кўп миқдорда ишлатиш тупроқда туз миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлди, унинг унумдорлигини пасайтириб юборди. Шунинг учун суғориш меъёрлари, даврлари ҳар бир тупроқ иқлим шароитига мос равишда тупроқларнинг физикавий, кимёвий, биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Тупроқ унумдорлигининг пасайиб кетишига алмашлаб экишнинг йўқолиб бораётгани ҳам катта таъсир қилмоқда. Бу табиий жараёндир ва уни қўллашни табиатнинг ўзи талаб қилади. Шу ўринда асосий мақсадга ўтсак. Тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш, уни эъзозлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишни илмий асосланган технологиялар асосида ташкил қилиш табиат билан уйғунликда ривожлантирилганда бирон-бир натижа бериши мумкин. Бизнинг табиатга қарши маҳсулдорликни ошириш учун қилаётган ҳамма урнишларимиз, албатта, ҳеч қандай натижа бераётгани йўқ.

Тупроқ табиатнинг шундай бир фазилатли элементики, ундан юқори маҳсулот олиш учун унга диққат-эътибор қаратишни, уни авайлашни, чуқур ўрганишни, эъзозлашни талаб қилади. Тупроқ устида жуда кўп илмий илмий тадқиқотлар олиб борилди. Уларнинг кўпчилиги тупроқнинг турларини, тузилишини, таркибини, хусусиятларини, холатларини ўрганишга бағишланган. Унумдорлигини ошириш, ҳолатларини яхшилаш, ўғитлар бериш устида тадқиқотлар олиб борилган, лекин жуда ҳам қониқарли даражадаги натижаларга эришилмаган.

Ўзбекистон суғорма тупроқлари унумдорлиги паст, гумус миқдори кам, шўрланган, “кетмон” дастасини суқиб қўйса ўсиб кетадиган эмас. Бу тупроқларда экин экиб ҳосил олиш учун кўп сарф-харажат, қўшимча озуқа, касалликка ва ҳашаротларга қарши кураш, сув бериш агротехнологияларини қўллаш ва эртаю кеч меҳнат қилиш керак бўлади. Шунда ҳам кўзлаган юқори ҳосилни олиб бўлмайди. Чунки тупроқ хиёнаткорона даражада ишлатилган, унга меҳр берилмаган.

Тупроқни ҳимоя қилишни, табиат билан уйғун ривожланишини таъминлашнинг бир йўли – қишлоқ хўжалиги ҳудудларини ўрмонлаштириш, яъни иҳотазорлар тизимини барпо қилиш лозим. Бунга дала иҳотазорларини барпо қилиш, йўлларни ва суғориш тизимларини иҳоталаш, чўл ҳудудларида 1 ва 2 гектарлик ўрмонзорларни экиш киради. Иҳотазорлар тизими тупроқни емирилишдан ҳимоя қилади, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди. Сизот сувларини буғлатиб, шўрланишнинг олдини олади, намликни сақлайди, иқлимни мўътадиллаштириб, қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсишига муқобил шароит яратади ва ҳосилдорликни 15-20 фоиз оширади. Охирги йилларда кузатилаётган глобал иссиқликнинг ошиши ўсимликларнинг ривожланиши учун катта тўсқинлик бўлмоқда, уни иҳотазорлар ёрдамида муқобиллаштириш мумкин бўлади, экологик мувозанатни вужудга келтиради, одамларнинг меҳнат қобилиятини оширади.

Деҳқончиликнинг ривожланишини таъминловчи “олтин” тизим “Ўрмон – дала – ўтлоқ – сув” бўлиши лозим. Бу тизим қишлоқ хўжалигини табиат билан уйғун ривожланишини белгиловчи энг яхши воситадир.

Абдухалил ҚАЙИМОВ,

Тошкент давлат аграр университети професссори.