Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«​Реал»​ Рамосга ўринбосар топиб қўйди. У 17 ёш
14:02 / 2020-06-03

Мадридликлар раҳбарияти жамоа сардори, 34 ёшли марказий ҳимоячи Серхио Рамосга ўринбосар топиб қўйди, деб хабар бермоқда Le10Sport.


Мадридликлар раҳбарияти жамоа сардори, 34 ёшли марказий ҳимоячи Серхио Рамосга ўринбосар топиб қўйди, деб хабар бермоқда Le10Sport.

Маълум бўлишича, «​қаймоқранглилар»​ Рамос ўрнини ПСЖнинг 17 ёшли ҳимоячиси Ньянзу Куасси билан тўлдириш ниятида. «Реал»​ скаутлари бир неча йиллардан буён «Пари Сен-Жермен» футболчисининг ўйинларини диққат билан кузатиб келишмоқда.

«​Реал Мадрид»​ президенти Флорентино Перес Куассида яқин 10 йиллик учун ишланган режалар рўёбини кўрмоқда ҳамда унинг наздида ўсмир футболчи мадридликлар учун идеал танлов бўлади. Шу боисдан Перес 17 ёшли француз футболчисининг трансфери борасидаги ишларни аллақачон бошлаб юборган, дейилади хабарнинг давомида​.

Ўз навбатида, Ньянзу Куассининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу йил 30 июнь куни ниҳоясига етади. Унинг www.transfermarkt.com порталидаги нархи 11-12 миллион еврони ташкил қилмоқда.