Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қозоғистон коронавирусга қарши самарали курашиш учун етарли салоҳиятга эга”
09:11 / 2020-04-16

Ўз вақтида қабул қилинган карантин чоралари ва ўзини яккалашнинг юқори даражаси Қозоғистонга зудлик билан янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши суръатларининг пасайтира олишига имкон берди.

Ўз вақтида қабул қилинган карантин чоралари ва ўзини яккалашнинг юқори даражаси Қозоғистонга зудлик билан янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши суръатларининг пасайтира олишига имкон берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакиласи Мелита Вуйнович “Казинформ” ахборот агентлигининг мухбири билан суҳбатида шундай фикр билдирди.

“Пандемия бир неча мамлакатларда қандай тарзда кўпайиб бораётганлиги ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиш чоғида Қозоғистоннинг пандемия бошланган биринчи тўрт ҳафтада сезиларли муваффақиятларга эришгани аён бўлди, ҳар ҳолда мамлакат уч ва тўрт ҳафта мобайнида эпидемия фазасини ўзгартиришга эришди. Мазкур чоралар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига тўлалигича мос тушади, — дейди ташкилот вакиласи. — Мен Қозоғистон эпидемиологияга қарши тизими билан яхши танишман ва ҳамкасбларимиз ишни жуда самарали олиб бораётганиларига ишончим комил. Бунинг учун етарли салоҳият бор”.

ЖССТ вакиласи эришилган муваффақиятлар кўп жиҳатдан давлат томонидан қабул қилинган карантин чоралари ва фуқароларнинг ўзини яккалашнинг юқори барқарор даражаси билан изоҳланишини қайд этди.

“Мен интернетда турли вилоятлар учун ўзини яккалаш индексининг мустақил сервиси билан танишишга қизиқдим ва тасодифан Нур-Султон индексига кўзим тушиб қолди. Мен у ерда Нур-Султон индекси 4,5 баллни ташкил этишини кўриб ҳайратландим, чунки бу чораларга яхшигина риоя қилинганидан далолат берарди. Солиштирма кўрсаткичларни бугун умуммақбул бўлган ўзини яккалаш индексининг мониторинги тизими воситасида кузатиш мумкин. Қозоғистонда жуда қисқа давр мобайнида, аниқроғи икки ҳафта ичида инфекциянинг тарқалиши таҳдидини пасайтиришга муваффақ бўлинди. Ўша пайтларда Нур-Султон шаҳрининг ўзини яккалаш индекси 4,5 балл даражасида бўлиб, бу минтақадаги энг юқори кўрсаткичлардан бири эди. Қозоғистон буни яхши уддалаганидан жуда ҳам хурсандман. Аммо бу хавф бартараф этилганини ва саъй-ҳаракатларни юмшатиш мумкинлигини англатмайди. Вазият доимий равишда ўзгариб бораётганини ёдда тутиш керак. Ҳозир нафақат давлат томонидан чоралар кўрилиши, балки аҳолининг ўзи ҳам вазиятдан келиб иш тутиши муҳим. Умумхалқ дастаги керак. Агар жамият карантин чоралари – бу ҳаракатланишга оид ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилиши эмас, балки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғининг ҳимоясига оид уриниши деб баҳоласа, у ҳолда биз сезиларли равишда катта самарага эришишимиз мумкин. Жисмоний масофа ва гигиена қоидалари жуда яхши натижа бериши мумкин. Бу бевосита даволашдан кўра, бирмунча арзон ва амалий услуб. Тестлаштиришнинг ўзи албатта етарли эмас, аммо у эпидемиологик таҳдид қаршисида касалликларнинг янада тарқалишидан огоҳлантирувчи сигнал сифатида муҳим. Тестлаштириш дарҳол контактлар доирасини аниқлайди, уларни иҳоталаб, инфекцияни узатиш занжирини кесади” — дейди эксперт.