French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқондан Андижонга электричка қатнови йўлга қўйилади
16:14 / 2017-06-23

Тез кунда Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электричка қатнай бошлайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона механика заводига ташрифи чоғида шу ҳақда маълум қилинди.

Тез кунда Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электричка қатнай бошлайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона механика заводига ташрифи чоғида шу ҳақда маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз темир йўл тармоғини модернизация қилиш, аҳолига қулай, арзон ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Фарғона водийсининг йирик шаҳарлари ўртасида электричка ҳаракати йўлга қўйилаётгани бу борадаги муҳим қадамлардан бўлади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ушбу йўналишлар учун 5 электричка модернизация қилинди. Натижада транспорт воситаларининг ташқи ва ички қиёфаси бутунлай ўзгарган. Вагонларга кондиционер, замонавий ўриндиқлар ўрнатилган. Хориждан яна 10 электропоезд олиб келтириш режалаштирилган. Ҳар бир электричка 6 вагондан иборат.

Жорий йилда Фарғонадан Марғилонгача бўлган темир йўлни электрлаштириш ишлари якунланади.

Президентимиз мазкур турдаги темир йўл транспорт қатновининг йўлга қўйилиши Фарғона водийси аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Илгари Фарғона водийсида электропоезд қатнайди деса, биров ишонмасди. Энди Қўқондан Андижонга бир соатда етиб бориш мумкин. Бу ҳам халқимизнинг узоғини яқин қилиш борасидаги, одамлар манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларимиз самарасидир, деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, Фарғона шаҳар вокзали биноси қурилишини ниҳоясига етказиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.