Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда ёғоч ўймакор усталарининг фестивали ўтказилади
17:24 / 2020-01-16

Бу ҳақда “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов журналистлар иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.


Бу ҳақда “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов журналистлар иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Ўтган йили Қўқон шаҳрида биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ташкил этилиб, унда дунёнинг 78 та давлатидан 370 дан зиёд моҳир ҳунарманд, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвон берилди. Яъни, Қўқон шаҳри дунё ҳунармандчилик харитасида ҳам муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади. Жорий йилда мазкур шаҳарда ёғоч ўймакорлиги бўйича фестивал ўтказилиши режалаштирилаётган бўлиб, унда қўшни давлатлардан ҳам ҳунармандлар қатнашади.

Вилоятда бугунги кунда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар ва туманларда 5 мингдан зиёд ҳунармандлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, жорий йилда ҳунармандчилик йўналишида 1 минг 698 та лойиҳалар амалга оширилади. Бунинг учун тижорат банклари томонидан 57,5 миллиард сўм кредитлар ажратилади.

Фарғона шаҳрида ташкил этилган тадбирда 2019 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг ижроси, ипакчилик, ҳунармандчилик, урбанизация, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим соҳаларида амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги истиқболли вазифалар ҳақида сўз юритилди. Соҳа мутасаддилари бу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарасида чекка ҳудудларда ҳам тиббий хизмат сифати яхшиланмоқда. Биргина ўтган йилда Сўх тумани, Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларидаги тиббиёт масканлари замонавий тиббий хизмат автомашиналари билан таъминланди. Ўтган йил Инвестиция дастури доирасида вилоятдаги 14 та даволаш-профилактика муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларига олиб борилиб, бунинг учун 50,9 миллиард сўм сарф этилди. “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида 19 та туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари замонавий ўта сезувчан УТТ (УЗИ) аппаратлари билан таъминланди, кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар эса 13 турдаги 1 минг 214 дона тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

– Аёллар ўртасида учрайдиган онкологик касалликларни олдини олиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, вилоятда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг саломатлигини тиклаш, тиббиётда коррупцияни олдини олиш каби қатор масалалар ҳам бугун диққат марказимизда турибди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. – Жорий йилда тиббиётда жиддий янгиланишларга қўл урилади. Пировард мақсадимиз аҳолининг саломатлигидир.

Вилоятда мактабгача таълим тизимида ҳам кўплаб амалий ишларга киришилган. Қамров кўрсаткичларни 49,1%га етказилиши белгилаб берилган бўлиб, ўтган йил якунларига кўра 55, 4% га оширилди.

Шунингдек, 2020 йил якунига қамров кўрсаткичларини 61 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. Бугунги кунда 84 та хусусий, 40 та давлат хусусий шерикчилик ҳамда 733 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ўтган йилда 42 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари филиалларига юридик мақом берилиб, алоҳида мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоятда бандлик, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижросини таъминлашга ҳам муҳим эътибор қаратилмоқда.