Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда «Йўл патрули» бeллашуви тантанали очилди
20:27 / 2020-08-25

Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда «АрМИ-2020» VI Халқаро армия ўйинлари доирасида «Йўл патрули» мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда «АрМИ-2020» VI Халқаро армия ўйинлари доирасида «Йўл патрули» мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда ҳарбийлар, уларнинг оила-аъзолари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Б.Қурбонов, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев ва бошқалар сўзга чиқиб, бундай катта қамровдаги халқаро армия мусобақалари ҳарбийларимизга катта маҳорат мактаби бўлиш билан бирга, ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

photo_2020-08-25_20-26-08.jpg

photo_2020-08-25_20-25-51.jpg

Ҳарбийларнинг байрам дастури барчага манзур бўлди. Қуролли Кучлар қўшинларида мавжуд махсус техникаларнинг кўргазмали чиқишлари ва соҳа мутахассисларининг қоидабузарликка қарши курашиш бўйича юқори даражали касбий маҳоратлари тадбир иштирокчиларига намойиш этилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўлимлари ўқувчилари, бўлғуси Ватан ҳимоячилари спорт техникаларини бошқариб, маҳоратларини кўрсатишди.

Таниқли санъаткорларнинг концерт дастури мусобақа иштирокчиларига завқу шавқ улашди.

photo_2020-08-25_20-26-01.jpg

photo_2020-08-25_20-26-05.jpg

Баҳслар бошланиши олдидан мусобақага қуръа ташланиб, рақибларнинг «Йўл патрули – 2020»даги қатнашиш тартиби аниқланган. Қуръа натижасига кўра, мусобақани россиялик ҳарбий хизматчилар бошлаб берадиган бўлди. 

Беларус Республикаси жамоаси иккинчи бўлиб баҳсларга киришса, юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган юрт ўғлонлари учинчи тартиб рақамида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

Ҳарбий автомобиль назорати ходимларининг билим ва маҳорати намоён бўладиган баҳслар бугун старт олди. Беллашувлар 2 сентябрга қадар давом этади.

photo_2020-08-25_20-26-11.jpg

photo_2020-08-25_20-25-55.jpg