Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда меҳмонлар муносиб кутиб олинмоқда!
12:31 / 2019-09-07

Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан


Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан

Айни кунларда Қўқон шаҳри бутун дунёга ўз кўрку тароватини кўз-кўз этиб, кундан кунга муҳташам, озода ва ораста қиёфада намоён бўлмоқда.

Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик борасида белгиланган қурилиш-бунёдкорлик ишлари сифатли якунланди ҳамда юртимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюраётган меҳмонлар ўзбекона удумга кўра байрамона тарзда кутиб олинмоқда.

photo_2019-09-07_12-29-12.jpg

Қўқон темир йўл вокзалида фестивалда иштирок этиш учун келган юртимиз жануби – Сурхондарё вилояти делегацияси аъзолари тантанали кутиб олинди.

Вилоят делегацияси таркибида 60 нафар моҳир ҳунармандлар, бахшилар, маданият ва санъат соҳаси намояндалари жамул-жам бўлган. Сурхондарёлик машҳур гиламдўз Назокат Собирова Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичида бир неча маротаба “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилган. Фестиваль давомида у қатнашчиларга гиламдўзликнинг воҳага хос анъаналарини кенг тарғиб этишни мақсад қилган. Шу билан бирга иштирокчилар кўз ўнгида нафис гилам тўқиш маҳоратини намойиш этишни ҳам режалаштирмоқда.

photo_2019-09-07_12-29-14.jpg

– Биринчи таассуротимизнинг ўзи ҳайратланарли, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳайё Жўраева. – Қўқон шаҳри ақлни шоширадиган ва завқингизни оширадиган даражада гўзал масканга айланибди. Бир пайтнинг ўзида ҳам шарқона латофат, ҳам замонавий тараққиёт манзаралари ҳар қандай инсонга хуш кайфият бахш этади. Биз шу бугуннинг ўзида тайёргарлик ишларига астойдил киришамиз.

– Бу каби тантаналар халқимизни янада жипслаштиради, бирдамлигини таъминлайди, – дейди Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Абдусамад Болтабоев. – Болаликдан Алишер Навоийнинг мухлисиман. Ҳазрат Навоийнинг ушбу сатрлари шаҳримиздаги асрларга татигулик бугунги қувонарли ўзгаришларга ҳамоҳанг:

Бу гулшан ичраки, йўқдур бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур чиқса яхшилик била от.

Адабиёт, санъат ва маданият, миллий қадриятлар ривожига қаратилаётган бундай юксак эътибор том маънода халқимизнинг маънавий юксалиши учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

photo_2019-09-07_12-29-18.jpg

photo_2019-09-07_12-29-23.jpg