Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда 17 нафар маҳкум муддатидан илгари, шартли озод қилинди
16:00 / 2020-08-19

Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши керак.


Бизга маълумки, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг инсонпарварлик принципи қўлланилган ҳолда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлисида Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тақдимномалари асосида суд ҳукми билан озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган 17 нафар маҳкум ҳозирда жазо талабларига тўлиқ амал қилиб келаётган, содир этган жиноятидан тўғри хулоса чиқариб, ҳозирда ахлоқан тузалиш йўлига ўтгани учун ўталмаган жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Муқаддам тақиқланган экинларни етиштириш жиноятини содир этгани учун судланган маҳкум М.Рўзиев бошқа жиноят содир этмаслигини, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганини, унга нисбатан тайинланган жазо унинг моддий аҳволига ўз таъсирини ўтказганини, бундан кейин оиласи, фарзандлари учун ишлашини, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан миннатдорлигини билдирди.

Суд мажлисида иштирок этаётган маҳкумларга қонун талабларига риоя қилиб, суд қарори ижросини таъминлашга, мамлакатимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга ўзларининн ҳиссасини қўшишлари тўғрисида тушунчалар берилди.

photo_2020-08-19_16-16-36.jpg

photo_2020-08-19_16-16-37.jpg


М.Улуғбеков,
Жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар судининг судьяси