Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон Университети уйғониш даврига хос тарзда иш бошлади
18:45 / 2020-10-20

Университетнинг бош биносида барча карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда, яъни ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя воситалари билан бепул таъминлаш ва, дарслар вақтини қисқартириш асосида ўтказилди.

Жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари Қўқон университети ўзининг илк ўқув йилида 1-босқичга қабул қилинган талабалар учун «Таништирув дарслари»ни ташкил этди.

Университетнинг бош биносида барча карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда, яъни ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя воситалари билан бепул таъминлаш ва, дарслар вақтини қисқартириш асосида ўтказилди. Ушбу тадбирда талабалик бахтига сазовор бўлган ёшлар Қўқон университети фаолияти, асосий мақсад ва вазифалари билан танишдилар.

«Таништирув дарслари» тренингларида тренерлар томонидан «Университетнинг обод-ахлоқ қоидалари», кредит-модуль тизими ва унинг афзалликлари, талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими, мустақил таълим фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари бўйича тақдимотлар амалга оширилди.

“Таништирув дарслари” давомида барча 1-босқич талабалари LMS Moodle масофавий электрон платформасида ўз логин ва паролларига эга бўлишди ва университетнинг электрон ресурс марказида ушбу платформада биринчи бор ишлаб, амалий машғулотлар давомида барча қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

photo_2020-10-20_18-44-35.jpg

Янги университетнинг фаолияти ва йўналиши

Қўқон университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 683-сон қарори асосида ташкил этилган. Университетда бакалавриатнинг иқтисодиёт, молия, менежмент, тадбиркорлик, меҳмонхона ва туризмни бошқариш, мактабгача таълим, бошланғич таълим, хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналишлари бўйича таълим амалга оширилади.

Университетни Жанубий Кореялик иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, халқаро савдо профессори Sung Joon Lee бошқаради.

Қўқон университети таркибида 1 та факультет, 3 та мутахассислик кафедраси ва 11 та департамент ва марказлар фаолият юритмоқда. Профессор-ўқитувчилар сони 42 нафарни ташкил этиб, уларнинг илмий салоҳияти 40 фоизни ташкил этади. Яратилган иш ўринлари 114 та.

Қўқон университетининг миссияси – турли даражадаги ва чуқурликдаги тадқиқотларни амалга оширишга тайёр, креативлик, яратувчанлик ва ноёб ёндашувлар асосида ноодатий ва инновацион қарорлар қабул қилишга тайёр бўлган профессионаллар ва бизнес етакчиларининг янги авлодини тарбиялаш.

photo_2020-10-20_18-44-31.jpg

Қўқон университетининг мақсадлари:

Глобал истиқбол: Жаҳоннинг етакчи 1000лик ОТМлари рўйхатидан ўрин олиш ва бунинг учун глобал бозорлар ривожланиш динамикаси ва асосий трендлари, халқаро ва хорижий бизнес амалиётлари ва маданий меъёрлар ҳақидаги билим ва амалиётларни таълим тизимига тўлиқ жорий этиш;

Осиёда минтақавий истиқбол: Осиёнинг етакчи 300 талик ОТМлари рўйхатидан ўрин олиш ва бунинг учун Осиёнинг инновациявий тажрибаси, ўзига хос маданиятлари ва ижодий менежментини таълим тизимига тўлиқ жорий этиш;

Марказий Осиё минтақавий истиқболи – Марказий Осиёнинг етакчи 10 талик ОТМлари рўйхатидан ўрин олиш ва бунинг учун минтақавий ҳамкорлик, бизнес ва ижтимоий соҳада фундаментал ва тадбиқий тажриба ва амалиётларга асосланган ноёб таълим берувчи таълим, тадқиқот ва бизнес коворкинги марказига айланиш;

Миллий истиқбол: Ўзбекистоннинг етакчи 5 талик ОТМлари рўйхатидан ўрин олиш ва бунинг учун замон талабларига жавоб берадиган профессионал, юқори малакали ва халқаро таълим ва меҳнат стандартларига мос кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш.

Қўқон университетининг вазифалари:

жаҳоннинг илғор бизнес ва таълим тажрибаларини таълим тизимимизга жорий этган ҳолда талабаларнинг фаол ва интерфаол таълим олишини таъминлаш;

талабаларни креатив ва ижодий фикр юритишини ривожлантириш орқали ноодатий ва инновацион қарорлар қабул қилишга тайёрлаш;

талабаларни бизнес оламига жалб қилиш орқали уларнинг Startup лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

бизнес ғоялар ва Startupлар, фундаментал тадқиқотлар ва академик таълим уйғунлигини таъминлаш;

Университетда ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш орқали талаба – ўқитувчи – ходим занжирида нотенгликка йўл қўймаслик ва тўлиқ шаффофликни таъминлаш.

Қўқон университетида етакчи хорижий таълим муассасалари, хусусан Жанубий Кореянинг қатор нуфузли ОТМлари тажрибаси ва халқаро таълим стандартлари асосида миллий ўзлик ва таълим анъаналарини ҳисобга олган ҳолда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилган.

photo_2020-10-20_18-44-27.jpg

Таълимнинг кредит технологиялари бу – талабаларни ўқитиш ва меҳнат бозорига тайёрлашга, яъни индивидуал равишда билимларни ижодий эгаллашга ва мустақил ўрганиш даражасини оширишга қаратилган. Бунда, балл тизимидан фарқи ўлароқ, асосий урғу талаба томонидан фаннинг тўлиқ ўзлаштиришига эътибор қаратилади. Айтиш жоизки, юқори малакали профессор-ўқитувчи ва хорижий мутахассислар жалб этилган ҳолда кредит-модуль тизими асосида талабаларга илк босқичданоқ мутахассислик ва танлов фанлари ўқитилмоқда ҳамда билим ва кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилмоқда.

Хорижий таълим муассасаларида талаба томонидан ўқув фани ўзлаштирилмаса, яьни академик қарздорлик вужудга келса (fail), талаба фанни фақатгина 4 курсни тугатгандан сўнг қўшимча пул тўлови асосида ўзлаштиришга йўл қўйилади. Қўқон университетида эса, талаба, биринчидан, 4(3) йил ўқиши давомида, ва иккинчидан, академик қарздорлик (fail)ни ҳеч қандай тўловсиз топшириш ва фанни тўлиқ ўзлаштириб олиш ҳуқуқига эга.

Университет томонидан Жанубий Корея, AҚШ, Россия, Япония, Франция, Туркия, Индонезия, Полша, Қозоғистон ва Чехиянинг 50дан зиёд университетлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Унда талабалар алмашинув дастурлари (2+2, 1+3), талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг 1 йил муддатгача хорижий стажировкалари, талабалар учун хорижда ва хорижлик талабалар учун Қўқон университетида Ёзги мактаб (Summer school) ва Қишки мактаб (Winter school)ни ташкил этиш, хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари ва грант лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро конференция ва симпозиумлар ташкил этиш ҳамда қўшма таълим дастурлар бўйича шартнома ва меморандумлар имзоланган.

Қўқон университетида менежмент ва бошқарув соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Бизнес ва таълим соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда интерфаол таълим бериш билан бирга талабаларга фаол бўлиш имконияти берилади, уларни бизнес оламига жалб этиш орқали стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланади.

Қўқон университети маҳаллий бизнес тузилмалари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали талабаларига нафақат ажойиб билим ва кўникма олиш, балки халқаро миқёсда саноат, давлат ва бошқа илмий муассасалар фаолиятида иштирок этиш имконини беради. Талабалар саноат, давлат ва бошқа маҳаллий ва халқаро ўқув муассасалари билан меҳнат шартномаларини тузишда иштирок этиш имкониятига ҳам эга бўлади. Бу эса университетни янада ривожлантириш учун тезкор тадқиқотлар олиб борадиган ўзига хос муҳитга айлантиради.