Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўқон шамоли” тарихнинг аччиқ ҳақиқатлари ҳақида сўзлайди
11:03 / 2019-12-20

Алишер Навоий номидаги киносаройда “ Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди.

Алишер Навоий номидаги киносаройда “ Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди. 

... Алишер Навоий номидаги киносарой томошабинлар билан гавжум. Фильм муҳитини гавдалантириш учун қурилган декорациялар, машҳур актёр ва актрисалар билан суратга тушиш учун яратилган махсус майдончаларда томошабинлар фильм ижодкорлари билан суратга тушди. 

Киносаройнинг иккинчи қаватида фильмда кийилган либослар тақдимоти бўлиб ўтди. 

Кенг жамоатчилик, киношунослар, мутахассислар иштирокидаги тадбирни “ Ўзбеккино“ миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов очиб берди. Фильмни суратга олиш жараёни ҳақида гапирди. 

Фильм ижодкорлари таништирилди. Шундан сўнг картина кенг жамоатчиликка ҳавола этилди. 

“Қўқон шамоли” тарихий фильми “ Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган. Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири – ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, Алишер Навоий яратган Ҳирот адабий муҳитидан кейинги ҳодиса сифатида эътироф этилган Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли, бетакрор шоира Нодирабегимнинг ҳаёти ёритилади. Фильмда Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини Илҳом Бердиев, Олимхон ролини эса Бобур Йўлдошев ижро этган. 

Бир ярим соатга яқин давом этган “Қўқон шамоли” томошабинларни яна бир бор ўтмиш саҳнасига олиб кирди. Қўқон хонлигининг XVIII аср охири – XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари каби тарихий жараёнлари ҳақида бохабар этади. 

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон шамоли” тарихий фильмини 20 декабрдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.