Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўқон шамоли” экранда
15:53 / 2019-09-15

Мазкур тарихий фильм “Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган


Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Қўқон шамоли” (“Айбсиз айбдор”) бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тарихий фильм “Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган. Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли Нодиранинг ҳаёти ёритилади.

Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида бўлиб ўтган тақдимотда мазкур фильм нуфузли анжуманга муносиб туҳфа бўлганлиги алоҳида таъкидланди.