Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон шаҳри деганда кўз ўнгимизда нима гавдаланади?
12:59 / 2019-09-07

Қўқон музейи дунёга миллий ҳунармандчиликни танитмоқда .


Қўқон музейи дунёга миллий ҳунармандчиликни танитмоқда .

Қўқон шаҳри деганда барчанинг кўз ўнгида Худоёрхон ўрдаси гавдаланади. Бу бежиз эмас, албатта. Шаҳарнинг рамзига айланган бу тарихий ёдгорлик янада кўркам қиёфага кирган.

Кўҳна шаҳар марказидаги тепаликда барпо этилган ушбу улкан сарой XIX аср меъморчилик ёдгорликлари ичида кўркамлиги ва улуғворлиги билан ажралиб туради. Унинг хоналари ички манзараси бетакрор бир бадиий асардек туюлади. Ўрданинг безак ишларида халқ меьморчилик санъатининг бадиий кулолчилик, наққошлик, ёғоч, ганч ўймакорлиги ва бошқа кўп турларидан фойдаланилган. Моҳирлик билан терилган турли ранг ва ҳар хил шаклдаги кошинлар уйғунлиги ҳамда нафислиги Фарғонада кулоллик санъати юксак даражага кўтарилганидан далолат беради.

1 (2).JPG

Айни кунларда бу ерда Қўқон шаҳар тарихи ва маданияти давлат музейи фаолият кўрсатмоқда. Музейга қўйилган экспонатларни кўздан кечираркансиз, бу қадим масканда азалдан маърифат ва маданият, миллий ҳунармандчилик тараққий этганига гувоҳ бўласиз.

– Музейимизда 50 мингдан ортиқ экспонатлар бор, – дейди Қўқон шаҳар тарихи ва маданияти давлат музейи директори Манзура Мансурова. – Манбалардан кўринадики, Қўқон шаҳри азалдан ўзига хос ҳунарманд­чилик пойтахти бўлиб, Марғилон ва Наманган ипакчилари шу ша­ҳар бозори­да рақобатлашган. Чуст ва Шаҳрихон пичоқчилари учун мусо­бақа май­дони ҳам мазкур шаҳар ҳисобланган. Шунингдек, Риштон ва Ғурумсарой (Наманган) кулоллари ҳам ўз маҳсулотларини айнан шу ерда намойиш қилган. Бугунги кунда музейимизда Қўқон шаҳрининг миллий ҳунармандчилигини таништириш мақсадида алоҳида бўлим ташкил этилган. Археологлар томонидан ҳунармандчиликка оид топилган нодир осори атиқалар ҳам музейимиз кўргазмаларидан жой олган.

6 (2).JPG

Дарҳақиқат, музейда Қўқон миллий ҳунармандчилигини ўзида акс этган экспонатлар талайгина. Тарихий манзиллардан топилган турли тақинчоқлар, тангалар, сопол буюмдан ишланган кўза, лаган каби экспонатлар сизга тарихдан сўзлагандек бўлади. Кандакор уста Мулло Отаулло, ёғоч ўймакор уста Қодиржон Ҳайдаров томонидан тайёрланган маҳсулотлар хорижлик сайёҳларни ҳам ҳайратга солмоқда.

7 (2).JPG

Оддий бўзга ишланган камалак жилоси, ироқи дўппиларидаги нақшу нигорлар, шоҳи сўзаналарнинг турфа ранг гуллари, қўйингки қўл ҳунармандчилигининг барча намуналари улкан таассурот манбаидир. Яхшиси, сиз ҳам Қўқонга бир келинг, бебаҳо ҳунармандчилик дурдоналарини ўз кўзингиз билан кўринг.

12.JPG

photo_2019-09-07_12-59-58.jpg

photo_2019-09-07_12-59-59.jpg