French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўғлонжон ота” меъморий ёдгорлиги реставрация қилинмоқда
11:18 / 2020-08-21

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.


Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳудудида жойлашган XIV асрда бунёд қилинган “Ўғлонжон ота” меъморий ёдгорлигида республика бюджетининг маданий мерос объектларини реставрация қилишга ажратилган маблағи ҳисобидан қурилиш ишлари бошланди. 

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Зиёратгоҳда “Шаҳрихон мукаммал қурилиш” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 808 миллион сўмлик реставрация ишлари амалга оширилади.

– Қурилиш фирмамиз меъморий обидаларни таъмирлаш бўйича лицензияга эга, – дейди МЧЖ иш бошқарувчиси Орифжон Суфиев. – Қурувчилар орасида Самарқанддаги меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларида қатнашган йигитлар бор. Белгиланган лойиҳа асосида мақбаранинг айрим кўринишларига ўзгартириш киритилади. Мақбарага кириш қисми олд томондан бўлади ва айвон қурилади. Шунингдек, таҳоратхона, йўлак ва дарвоза қисми янгидан қурилади.