Қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 106,5 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Бугун тадбиркорларга берилаётган имконият, яратилган шароит ва қулайликларга қарамай, юртимиз ривожига ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилган инсофли тадбиркорлар билан бирга, иқтисодий тараққиётга соя солаётган “сохта тадбиркорлар” ҳам учрамоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасидан маълум қилишича, Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғини ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирларда эгри йўлни танлаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди.
Тадбир давомида фуқаро Х.Р. ва С.С.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Тўрткўл тумани Ўзбекистон ОФЙда жойлашган уйларида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга холис гувоҳлар иштирокида баённома расмийлаштирилди.
Сохта тадбиркорлар С.С. ва Х.Р.ларга тегишли бўлган қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 106,5 млн. сўмлик ароқ ва мазкур маҳсулотни тайёрлашга мўлжалланган 14,8 млн. сўмлик анжомлар далилий ашё сифатида олинди.
Жойларда солиқ органи ходимлари томонидан аҳолида солиқ маданиятини шакллантириш, норасмий фаолият юритаётганларни қонунийлаштириш юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.