Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Кумушкон туризм қишлоғи ташкил этилишида 1 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади
18:10 / 2020-01-03

Паркент туманининг “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолияти ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Кумушкон“ туризм қишлоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.


Паркент туманининг “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолияти ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида "Кумушкон" туризм қишлоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги қарори билан “Кумушкон” МФЙ ҳудудида туризм қишлоғини ташкил этишга оид чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Чора-тадбирлар режасига кўра, “Кумушкон” МФЙ ҳудудида алоҳида йўналишлар бўйича этноқишлоқ, миллий таомлар қишлоғи, ҳунармандлар қишлоғи, санъаткорлар қишлоғи ҳамда агротуризм қишлоғи яратилади, дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида.

Қарор билан Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Режага кўра, 45 инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, 1523 та янги иш ўрни яратилади.

Шу билан бирга, ҳудудда меҳмон уйлари, халқ кутубхонаси, ёшлар ижодиёт маркази, халқ ўйинлари ва спорт намойишлари майдончаси, ўтовлар шаҳарчаси, туризм ахборот марказлари, сувенирлар ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони, замонавий санитарик-гигиеник шохобчалар, сайёҳлар учун тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаси, сунъий шаршаралар ҳамда 7 мавсумий дам олиш масканини ташкил этиш каби кўплаб тадбирлар амалга ошириш режа қилинган.