English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизлар овози” форуми​
15:26 / 2019-11-29

Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан "Қизлар овози” форуми ўтказилди.


Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан "Қизлар овози” форуми ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган форумда Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Тошкент шаҳар прокуратураси, "Тадбиркор аёл“ уюшмаси вакиллари, маънавият тарғиботчилари, санъат намояндалари, ўқувчи ва талабалар иштирок этди.

1.JPG

Тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ва оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мавзуларига доир маърузалар тингланди.

Форум давомида “Қизлар овози” клубига ўз номзодини қўйган қизларнинг иш режалари ҳақидаги тақдимотлар ҳам кўриб чиқилди. Шунга кўра, энг кўп овоз тўплаган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети 3-курс талабаси Анора Бозорова Тошкент шаҳар “Қизлар овози” клубига раис этиб сайланди.

10.JPG

12.JPG

Шунингдек, форум доирасида Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 10 нафар хотин-қизнинг ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.