Ўқитувчилар бугун масъулиятни ҳар қачонгидан ҳам теранроқ ҳис қилмоқда
Олти ёшли ўғлим бобосига планшетдан қандай фойдаланишни тушунтиряпти. Уларнинг суҳбатини тинглар эканман, ўқувчилик пайтларим ёдга тушди.
Олти ёшли ўғлим бобосига планшетдан қандай фойдаланишни тушунтиряпти. Уларнинг суҳбатини тинглар эканман, ўқувчилик пайтларим ёдга тушди.
...Бир куни информатика фани ўқитувчимиз бизни туман марказидаги намунали бир мактабга олиб борди. Ўшанда – 8-синфлигимизда компьютер синфини навбатга туриб томоша қилганмиз, ўшанда компьютер ҳақида илк тасаввурларимиз шаклланган. Бугун фарзандларимиз биз бир амаллаб ўзлаштирган компьютерни мактабга бормасданоқ ўзлаштирмоқда.
Ўқувчиларнинг бундай қурилмалардан фойдаланишни тез ўзлаштиргани бугунги карантин шароитида ташкил этилаётган масофадан таълим берилаётган кунларда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қашқадарёлик oлий тoифaли физикa фaни ўқитувчиси Сожида Асланова 22 йилдирки ўқувчиларга таҳсил бериб келади. У 2017 йил “Йилнинг энг яxши фaн ўқитувчиси” кўрик-тaнлoвидa қaтнaшиб физикa вa мaтемaтикa фaнидaн фaxрли иккинчи ўринни эгaллaди.

(Суратлар ЎзА архивидан).
Фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тайёрлади ва улар бугун иқтисодиёт тармоғининг турли жабҳаларида самарали фаолият юритмоқда. Сожида Aслaнoвa айни пайтда Қарши шаҳридаги 12-мaктaбнинг мaтемaтикa вa инфoрмaтикa метoд бирлaшмaсигa рaҳбaрлик қилaди.
Бундaн тaшқaри, ёш ўқитувчи кaдрлaргa метoдик ёрдaм борасида устoзлик ҳaм қилaди. У 22 йиллик педагогик фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришди ва аниқ фанларни ўқитиш бўйича ўзига хос ноанъанавий услублар яратди.
– Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси сабаб карантин ҳолати, синовли кунларни бошдан ўтказяпмиз, – дейди Сожида Асланова. – Кўплаб соҳа вакиллари эл хизматида – жасорат кўрсатаётир. Одамлар ўз уйларида қолиб, вируснинг тезроқ йўқ бўлишига ҳисса қўшмоқда. Кўпчилик қатори биз ўқитувчилар ҳам масофадан ишлаяпмиз. Шу ўринда, айтишим керак, бугун масъулиятни ҳар қачонгидан ҳам теранроқ ҳис қиляпмиз. Бор билимимиз ва имкониятимизни ишга солиб, ўқувчиларга масофадан сабоқ беришга ҳаракат қиляпмиз. Телевидение орқали эфирга узатилаётган машғулотларни ўқувчилар билан бир вақтда ота-оналар ҳам кўраётган қувонарли. Онлайн дарс якунлангандан сўнг мавзуни тушунишда қийналган ўқувчилар билан телефон орқали боғланиб, саволларига жавоб беряпмиз. Телеграм мессенжерида ташкил этилган ота-оналар ва ўқитувчи гуруҳида ўқувчиларнинг вазифани қандай бажарганини назорат қиляпмиз, баҳолаб боряпмиз.
Дарҳақиқат, бугунги кунда дарсларни самарали ташкил этишда, синфдаги барча ўқувчиларнинг баравар ўзлаштиришини таъминлашда ўқитувчилардан янада кўпроқ жонбозликни талаб этмоқда. Бу жараёнда ота-оналар ва ўқитувча ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини унутмаслик лозим.