Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчи ва ўқувчилар ноутбук билан тақдирланди
10:37 / 2020-10-19

Ҳозирги кунга қадар халқ таълими тизимининг 13 мингга яқин ўқитувчи ва ўқувчилари “Coursera”дан рўйхатдан ўтиб, 60 мингга яқин курсларда ўқиди, 130 минг соатлик 250 мингга яқин дарсларда қатнашди.


Жорий йил октябрь ойи бошида курсларда фаол иштирок этиб, халқаро сертификатларга эга бўлган ўқитувчи ва юқори синф ўқувчиларининг 15 нафари ғолиб сифатида тақдирланган эди.

Халқ таълими вазирлигидан хабар беришларича, бу сафар “Coursera” таълим платформасида халқаро даражадаги курсларда фаол иштирок этган 50 нафар ўқитувчи ва ўқувчи замонавий ноутбук билан тақдирланди.

Ҳозирги кунга қадар халқ таълими тизимининг 13 мингга яқин ўқитувчи ва ўқувчилари “Coursera”дан рўйхатдан ўтиб, 60 мингга яқин курсларда ўқиди, 130 минг соатлик 250 мингга яқин дарсларда қатнашди.

Бунда Навоий вилояти педагог ва ўқувчилар етакчилик қилди. Шунингдек, Сирдарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан ҳам айни йўналишга қизиқувчи ва иштирокчилар талайгина.

photo_2020-10-19_10-43-12.jpg

Маълумот учун, жорий йил январь ойида Лондонда бўлиб ўтган Жаҳон таълим форумидаги музокаралар жараёнида “Coursera” ташкилоти билан ушбу халқаро онлайн таълим платформасидан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятларини ошириш борасида келишувга эришилган эди.

Натижада июнь ойидан бошлаб “Coursera” Ўзбекистон халқ таълими тизимидаги барча ўқитувчилар, ўқувчилар ва ходимлар, жами 50 минг фойдаланувчи учун курсларни тақдим этди.

Бир фойдаланувчи учун бир ойлик обуна нархи ўртача 50 АҚШ долларини ташкил этса, 6 ой учун тақдим этилган 50 минг калит қиймати 15 миллион АҚШ доллари (157,5 миллиард сўм)ни ташкил этади.

Совринлар Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тақдим этган грант маблағлари ҳисобидан тақдим этилмоқда.