Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талаба имтиҳонни фақат Ўзбекистонда топшира олади
Жорий йил 5-6 сентябрь кунларида илк имтиҳонлар ўтказилди.
Бу ҳақда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилишича, чет элдаги ОТМда ўқиётган талабалар хорижда туриб имтиҳон топшириши мумкин эмас.
Жорий йил 5-6 сентябрь кунларида илк имтиҳонлар ўтказилди. Шу кунларда тестдан ўтмаган талабгорлар учун 7 сентябрда имтиҳон ташкиллаштирилди. Кейингиси октябр ойининг бошида бўлади. Бу имтиҳонда қатнашиш учун талаба албатта Ўзбекистонда бўлиши шарт.