“Қишлоқ қурилиш банк” янги омонатларни таклиф қилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилни мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиши муносабати билан “Қишлоқ қурилиш банк” янги – “Мулоқот” ва “Манфаат” омонат турларини жорий қилди.
Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йил 6 апрелдаги “Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, банк омонатлари таркибидаги муддатли ва жамғармали омонатлар салмоғини ошириш мақсадида бир қатор янги омонат турларини жорий этди.Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан миллий валютада “Қомус” муддатли омонати жорий этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилни мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиши муносабати билан “Қишлоқ қурилиш банк” янги – “Мулоқот” ва “Манфаат” омонат турларини ҳам жорий қилди.
Мулоқот” омонатига миллий валютада 6 ой муддатга, “Манфаат” омонатига 12 ой муддатга маблағлар қабул қилинади ва ушбу омонатларга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.
Эътиборга молик яна бир жиҳати, банк томонидан 8 январь – Прокуратура ходимлари куни муносабати билан “Ҳуқуқ ҳимоячиси” , 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан ҳимоячиси”, 25 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганига 25 йил тўлиши муносабати билан “Орзулар парвози” номли миллий валютадаги янги омонат турлари ҳам жорий қилинди.
“Ҳуқуқ ҳимоячиси” омонатига 6 ой, 9 ой, 12 ой муддатга, “Ватан ҳимоячиси” омонатига 1 ой, 3 ой, 6 ой муддатга, “Орзулар парвози” омонатига 12 ой ва 24 ой муддатга маблағлар қабул қилинади. Ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.
“Қишлоқ қурилиш банк” жорий этган яна бир омонат тури “Фортуна” деб номланиб, мазкур омонатга 6 ой ва 12 ой муддатга маблағлар қабул қилинади. Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича тўлаб берилади.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида 2017 йил 1 январь ҳолатига 39 та омонат турига маблағлар жалб қилинмоқда ва банкнинг жами омонатчилари сони 77 минг 627 нафарни ва уларнинг банкдаги қўйилмалари (уй-жой маблағларисиз) 220,181 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.
Банк томонидан чакана хизматлар бозоридаги фаолиятини доимий кенгайтириб бориш, мижозларнинг банк фаолиятига ишончини янада мустаҳкамлаш чоралари кўриб келинмоқда. Қонун билан кафолатланган банкка қўйилган омонатларнинг сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи ҳимояси доимий назоратда. Омонат ҳисобварақлари, депозит сертификатлари бўйича олинадиган даромад ва ютуқлар барча турдаги солиқлардан озод қилинган, уларнинг тўлиқ ҳажмда қайтарилиши давлат томонидан кафолатланган.
Депозитлар бўйича операциялар банк сири сифатида таснифланиб, унга қатъий риоя қилиниши устидан тегишли назорат ўрнатилган. Омонатларга қўйилган маблағлар белгиланган муддатларда омонатчиларнинг биринчи талаби билан қайтариб берилади.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 150-72-58, 150-39-93
Сайт: www.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган