“Ҳаётий вазиятлар” нималарда намоён бўлади?
Укангизни уйингизга прописка қилмоқчисиз. Хонадон кредитга олинган. Прописка учун ИИВ борасиз, улар эса кадастр сўрайди. Банк кадастрни ушлаб турибди. Нима қилиш керак?
Укангизни уйингизга прописка қилмоқчисиз. Хонадон кредитга олинган. Прописка учун ИИВ борасиз, улар эса кадастр сўрайди. Банк кадастрни ушлаб турибди. Нима қилиш керак?
Бундай вазиятда масалани ечимини топишда My.gov.uz порталида ишга тушган “Ҳаётий вазиятлар” бўлими сизга яқин кўмакчи бўлиши мумкин.
– Ҳаётий вазиятлар бир-бирига боғлиқ бир нечта давлат хизматларининг соддалаштирилгани, – дейди БМТТД лойиҳасининг координатори Бунёд Ҳошимхўжаев. – Бу бўлим аризачи муаммосини турли вазирлик ва идораларга мурожаат қилиш каби алоҳида қисмларга ажратмасдан яхлит тарзда ҳал қилиш имконини беради. Улар ҳозирда еттита блокка гуруҳланган. Булар фарзанд туғилиши, меҳнат муносабатлари, оила қуриш ва ажралиш, ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси кабилардан иборат.
Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, БМТ Тараққиёт дастури ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташкил этган брифингда янги бўлиб ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг молиявий кўмагида амалга оширилган “Ҳаётий вазиятлар” бўлимида давлат хизматларини гуруҳлаштириш амалиётида дунё мамлакатларида кенг тарқалган тажрибадан кенг фойдаланилган. Мисол учун, Канада ва АҚШ порталида ҳаётий вазиятлар 17 гуруҳда, Россияда 9, Эстонияда 6 гуруҳ қўлланилади. Ушбу мамлакатларда “фарзанд туғилиши”, “иш излаш”, “ўлим” каби ҳаётий вазиятлар тақдим этилган.