Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 100 миллиард сўм кредит ажратилди
18:38 / 2019-04-18

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан “Миллий банк кредитлари – бизнесингиз тараққиёти кафолати” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.


Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан “Миллий банк кредитлари – бизнесингиз тараққиёти кафолати” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзмиллийбанк” кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш, тадбиркор ва инвесторлар учун қулай, тезкор ва самарали молиявий тизимларни жорий этиш ва қўллаш, банк маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш каби йўналишларда тизимли ишларни амалга оширмоқда.

2018 йил 20 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди. Келишувга кўра, етакчи халқаро консалтинг компаниялари маслаҳатчилари билан биргаликда ЕТТБ стандартларига мувофиқ кичик ва ўрта бизнес учун кредитлаш технологияларини татбиқ этишда етук халқаро тажрибани ўрганиш назарда тутилган.

Жорий йилнинг уч ойи мобайнида “Ўзмиллийбанк” барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 1,434 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратди. Хорижий шериклар кредит линиялари ҳисобидан амалга оширилган молиялаштириш ҳажми 171 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Кредитларнинг асосий қисми мамлакатнинг турли ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун замонавий технологиялар, ускуналар ва техникалар сотиб олишга йўналтирилди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида банк томонидан ўтган йилда республикамиз бўйича 4 минг 599 фуқаро ва тадбиркорга қарийб 100 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Ушбу маблағлар биринчи навбатда кам таъминланган аҳоли қатламларини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида тикувчилик, касаначилик, қандолатчилик, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, турли маиший хизмат кўрсатиш каби йўналишларни молиялаштиришга йўналтирилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.