Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳар бир болага қувонч улашинг!”
14:13 / 2019-12-30

29 декабрь санаси булунғурлик болажонларнинг хотирасида бир умр муҳрланиб қоладиган бўлди. Сабаби ушбу кунда туман ҳокимлиги ташаббуси билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилди.


29 декабрь санаси булунғурлик болажонларнинг хотирасида бир умр муҳрланиб қоладиган бўлди. Сабаби ушбу кунда туман ҳокимлиги ташаббуси билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Мақсад ягона – болажонларга қувонч ва бахт улашиш.

29 декабрь куни эрта тонгдан Булунғур туманидаги “Наврўз” тантаналар саройида 120 нафар ​ижтимоий ҳимояга муҳтож ва етим болажонларга Янги йил байрам дастурхони ёзилди.

121f0001-c218-4412-94df-0e282eb37a8f.jpg
Байрам базми давомида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари томонидан тайёрланган турли саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар, қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари ижросидаги театрлаштирилган томошалар намойиш этилди.

Шундан сўнг, болажонлар махсус автобусларда туман марказидаги “Диёр” ўйингоҳи томон йўл олишди ва байрам концертини томоша қилишди. Концерт давомида туман ҳокими Баходир Бахрамов сўзга чиқиб, барча болаларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан табриклади ва болажонларга Президент совғалари билан бирга туман ҳокимлигининг совғаларини ҳам топширилди.

ef3d27ae-23cb-4e8f-a1f8-8d30dfaff806.jpg
Афсуски, ушбу байрамона кунларни айрим болалар туман тиббиёт бирлашмасида кутиб олишмоқда. Ана шу болажонларга байрам кайфиятини улашиш, улар кутган мўжизаларни рўёбга чиқариш мақсадида туман ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа давомида туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимида даволанаётган болажонларнинг барчасига Янги йил совғалари улашилди.

9660e0b5-4b22-4ce1-af7e-1e174e17b0a6.jpg

Янги йил совғаларини олган митти беғуборларнинг қувончи чексиз. Уларнинг порлаб турган кўзларидаги бу қувончни кўрган ҳар бир киши беихтиёр “Ҳамиша байрамларга етказсин” дея дуо қилади.

Шу куни туман ҳокимлиги ташаббусига кўра “Ҳар бир болага қувонч улашинг!” акцияси ўтказилди. Унга кўра ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамкорлигида туман кўчалари бўйлаб болажонларга қорбобо ўз совғаларини тақдим этди. Болалар ва ота-оналарда бирдек қизиқиш уйғотган ушбу лойиҳада қорбободан совға олиш учун болажонлар битта шартни бажаришлари лозим. Яъни янги йил байрами ёки қорбобо ҳақида шеър айтиб бериши ёки қўшиқ ҳиргойи қилиши керак. 

f6d96b52-06eb-438e-bea7-ff839e7cc4be.jpg

Акция давом этмоқда.

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати.