Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қамчиқ” довонида йўл транспорт ҳодисаси юз берди
18:40 / 2019-12-25

Қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситаларининг ҳайдовчи ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилиб, автомашиналар хандақдан чиқарилди.


Жорий йилнинг йил 25 декабрь куни соат 12:40лар чамасида “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг 247 км.да “Тошкент – Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt”, “Spark” ҳамда “Lacetti” русумли автомашиналар ҳайдовчилари бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган.

Мазкур ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳат олмаган. Воқеа жойига 11-назорат гуруҳи қутқарувчиси хизматчи Д.Султонов ва “Қамчиқ” навбатчилик масканидан кичик сержант Й.Махметов бошчилигида 5 нафар қутқарувчилар “Камаз” русумли махсус автомашинада ҳамда “Шеробод” ЙПХ ходимлари, “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш УК махсус техникалари ва ходимлари етиб бордилар.

Қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситаларининг ҳайдовчи ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилиб, автомашиналар хандақдан чиқарилди. Шундан сўнг, автоэвакуатор ёрдамида “Шеробод” ЙПХ масканининг жарима майдончасига олиб кетилган.

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида, соат 13:00 ларда яна бир йўл транспорт ҳодисаси тўғрисидаги маълумот келиб тушади. Унга кўра, Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 247 км.да “Тошкент – Водий” йўналишида ҳаракатланиб келган “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш УК га қарашли “MAN” русумли КДМ (туз-қум сепадиган машина) юк автомашинасининг ортидан келиб урган.

Бунинг натижасида, “Nexia” автомашинасида 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳати олган. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган.