Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қалқон ота” номини олган шайх ҳақида биласизми?
12:13 / 2020-07-03

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Қалқонота қишлоғида Х асрда шарқнинг буюк орифларидан бири – Абул Ҳасан Ҳарақоний исмли валий зот яшаб ўтган.


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Қалқонота қишлоғида Х асрда шарқнинг буюк орифларидан бири – Абул Ҳасан Ҳарақоний исмли валий зот яшаб ўтган. Ул тарихий шахс, ислом дини уламоси ўз каромати билан халқни ёвнинг зулмидан қайтаргани учун “Қалқон ота” номини олган. Кейинчалик қишлоқ ҳам шу ном билан аталган.

Ушбу қишлоқда 1900 йилда Абул Ҳасан Ҳарақоний шарафига Бухоро амири Амир Абдулаҳад томонидан муҳташам масжид қурилган. Масжид 1960 йилгача фаолият кўрсатиб, нураб қолгани боис шу йили ҳашар йўли билан қайта тикланган.

photo_2020-07-03_12-13-04.jpg

Юртимиз истиқлолга эришгач, масжид ва мадрасалар, зиёратгоҳлар қайта таъмирланиб, ободлик касб эта бошлади. Ўтган йили саховатпеша тадбиркорлар кўмагида “Шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний” жоме масжидининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Масжид хонақосида бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхон ибодат қилиши учун имконият яратилди. Замонавий мажмуа даражасида қайта тикланган мазкур қадамжодан таҳоратхоналар, фавворалар, ҳовуз ва гулзорлар ҳам ўрин олган.

Нуротага бориш йўли устидаги ушбу муҳташам масжидга бугунги кунда нафақат ибодат қилиш учун, балки зиёрат учун ҳам кўплаб меҳмонлар, хорижлик сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

photo_2020-07-03_12-13-05 (2).jpg

photo_2020-07-03_12-13-05.jpg

photo_2020-07-03_12-13-06.jpg