Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​«1 кг пистанинг нархи 150 минг сўм» — Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакили қандай дарахтлар парваришини маъқуллайди
10:00 / 2020-02-29

Агар йиллар давомида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришланганда эди, юртимиз ўрмонзорга айланган бўларди. Лекин...


Ҳар йили баҳор мавсумида мамлакатимиз бўйлаб минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Бу яхши анъана, албатта. Аммо уларнинг қарови-чи? Илдизи тутиб кетдими, кўкардими, парваришига кимдир эътибор беряптими?

Агар йиллар давомида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришланганда эди, юртимиз ўрмонзорга айланган бўларди. Лекин...

Кўклам келганда эса яна янги ниҳоллар экишга зўр берилади. 2020 йилда ҳам 205 миллионта кўчат экиш режалаштирилган.

— Қайси ҳудудларга қандай дарахт ва бута турлари экиш яхши самара беради?

— Писта ва бодом қимматлашиб, эҳтиёж ортиб бораётганда нега уларни экишга эътибор берилмаяпти?

— Яратилаётган пистазорлар қачон ҳосилга киради?

— Пайвандлаш билан дарахтларни ҳосилга киришини тезлаштириш мумкинми?

Мана шу саволлар билан Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Зафар Эшонқуловни субатга чорладик.



Қуйида мазкур суҳбатдан айрим иқтибосларни келтириб ўтамиз.

— Бу йилги дарахт экиш мавсуми 20 февралдан бошланди ва у 20 мартга қадар давом этиши кутилмоқда.

— Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида экиш учун қрим ва элдар қарағайи тавсия этилмайди. Сабаби, бу ҳудудлар қуруқ совуқ бўлгани учун бу экинлар тутиб кетмайди. Бу ҳудудларга заранг, жийда, шумтол, сафора каби дарахтлар экиш мақсадга мувофиқ. Навоий ва Бухоро вилоятлари иқлимида ҳам шундай кўчатлар яхши самара беради. Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятлари тоғ олди, мўътадил иқлимга эга ва бу ҳудудларда писта, бодом экиш юқори самарадорлик келтиради.

maxresdefault.jpg
— Одамлар «пистанинг килоси бозорда 150 минг сўмгача бўлса, ҳозир шу дарахт кўчатини эксам, катта ҳосил оламан», деб. Йўқ, аввало ўйлаб кўриш керак. Чунки писта ҳосилга кириши учун камида саккиз йил керак бўлади. 16 йилдагини у тўлиқ ҳосилга киради.

— Пайвандлаш кўпроқ мевали дарахтларда яхши самара беради. Писта уруғдан кўпайтирилиб, ниҳол ундирилгани учун умуман жараён бошқача тарзда кечади.