Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони асосида Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси зиммасига мазкур давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама этилишини ташкил этиш, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона сараланишига кўмаклашиш белгиланган.

16-17 январь кунлари пойтахтимизда Комиссия томонидан талабгорларнинг фаолиятини кўриб чиқиш ва саралаш жараёнлари ўтказилди. Ушбу масъулиятли жараён ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова қуйидаги фикрларни билдирди:

– Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароитлар яратиш, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларни муносиб рағбатлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, иқтидорли ва фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови ўтган йиллар давомида фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ҳамда жамоатчилик фаолияти йўналишларида юзлаб ёш иқтидор соҳибаларини кашф этди.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий этилган.

2017 йилгача ушбу мукофот билан ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан жами 14 нафар ўн тўрт ёшга тўлган ва 22 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизлар тақдирланган бўлса, 2018 йилдан иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида ҳар бир ҳудуддан 2 нафардан жами 28 нафар иқтидорли хотин-қизлар тақдирланмоқда ва ёш чегараси 22 ёшдан 30 ёшгача узайтирилган.

2024 йилда мазкур мукофот билан тақдирлаб бориш жараёнлари янада такомиллаштирилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 7 февралдаги тегишли фармони билан хотин-қизлар ўртасида рақамли кўникмаларни шакллантириш, уларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги, шу жумладан, IT хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишдаги улушини ошириш, ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларнинг муносиб тақдирлаб борилишини йўлга қўйиш мақсадида ахборот технологиялари йўналиши 8-йўналиш сифатида киритилди.

2025 йилда  илк бора ахборот технологиялари йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари ҳам тақдирланади. Шунингдек, ушбу фармон билан Вазирлик ва идоралар Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясига тақдим этилган барча номзодларга тегишли йўналиши бўйича иқтидорини янада ривожлантиришга қаратилган имконият ва шароитлар яратиш, шу жумладан, уларнинг халқаро ва республика миқёсидаги тадбирларда иштирок этиши, номзодларни вазирлик ва идоранинг истиқболли кадрлар захирасига киритиш бўйича зарур чоралар кўриши белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги тегишли қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди. Мазкур қарор билан Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ҳамда йўналишлар бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари белгиланди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилгандан буён шу кунга қадар ушбу мукофот билан жами 452 нафар ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизлар тақдирланган бўлиб, уларнинг 105 нафари (23,2 фоизи) адабиёт, 92 нафари (20,3 фоизи) санъат, 83 нафари (18,3 фоизи) маданият, 64 нафари (14,2 фоизи) таълим, 61 нафари (13,5 фоизи) фан, 30 нафари (7,3 фоизи) спорт ва 14 нафари (3,1 фоизи) жамоатчилик йўналишларида мукофот соҳибаси бўлган. Таъсис этилганига чорак аср бўлган мазкур мукофот соҳибаларининг бугунги кундаги фаолияти, ютуқлари ҳам салмоқли.  

Биргина спорт йўналишида мазкур мукофот соҳиби бўлган Диёра Келдиёрова 2024 йилда ўтган «Париж-2024» XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални, Светлана Осипова кумуш медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очди. Шунингдек, яна кўплаб хотин-қизларимиз Осиё, жаҳон ва бошқа нуфузли халқаро мусобақа ва танловлари ғолиблари ҳисобланади.

Бугунги кунда совриндорларнинг 20 нафардан ортиғи турли вазирлик, идора ва ташкилотларда турли раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар, таълим ва тиббиёт соҳасида эса 100 нафарга яқин, бошқа соҳа ва тармоқларда эса 70 нафардан ортиқни ташкил этмоқда.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида маҳаллий Кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳам борлиги барчамизни қувонтиради.

Маълумки, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим, маданият ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан иборат таркибда Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолият олиб боради.

Мазкур комиссия зиммасига Комиссияга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофот тўғрисидаги Низомга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш, Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этиш, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашиш вазифаси юклатилган.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралашнинг қуйи босқичларидан муваффақиятли ўтган 342 нафар хотин-қизларимизнинг ҳужжатлари Республика комиссиясига келиб тушган.

Хусусан, фан йўналишида 58 та, таълим йўналишида 43 та, адабиёт йўналишида 44 та, санъат йўналишида 58 та, спорт йўналишида 47 та, жамоатчилик фаолияти йўналишида 39 та, маданият йўналишида 29 та, ахборот технологиялари йўналишида 24 та ҳужжат қабул қилинди.

Куни кеча спорт ва санъат йўналишлари бўйича мукофотга талабгор хотин-қизларнинг фаолияти, ҳужжатлари кўриб чиқилди, номзодлар билан мулоқот олиб борилди. Бугун ҳам 6 та йўналиш бўйича Комиссия ўз фаолиятини давом эттиради.

Комиссия фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 6 та йўналиш бўйича комиссия аъзолари тақсимланди.

Комиссия фаолиятига яқиндан ёрдам кўрсатиш, Давлат мукофотини олишга тавсия этилган талабгорларнинг ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материалларни кўриб чиқиш учун экспертлар ҳам Комиссия фаолиятига яқиндан ёрдам кўрсатишади.

Фаолиятидан келиб чиқиб, экспертлар ҳам 6 та йўналиш бўйича тақсимланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги тегишли қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳар бир талабгор хотин-қизларнинг фаолияти 100 баллик тизимда баҳоланади.

Ўйлайманки, бу йил ҳам миллионлаб иқтидорли қизларимиздан энг иқтидорлилари Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб кўрилади. Бир сўз билан айтганда, халқимизнинг ардоқли шоираси номидаги Давлат мукофоти иқтидорли қизларимиз учун бетакрор рағбат, катта имкониятдир.

Н.Усмонова ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфия номидаги Давлат мукофоти – иқтидорли қизлар учун улкан рағбат