“Ўзагроинспексия”нинг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг туман бўлими, вилоят ва туман фермерлар ҳудудий кенгашлари ҳамкорлигида Зомин туманидаги “Албек Тўраев” фермер хўжалигининг 40 гектарлик пиёз майдонида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Зомин туман ҳокимлиги, сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, агрономлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Зоминда кўп йиллардан буён деҳқонлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, пиёздан юқори ҳосил олиб келинмоқда. 

Жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида тумандаги 225 нафар фермер хўжаликлари 1740 гектар лалми ерда Нидерландиянинг “Банко” ва “Арландо” навли серҳосил пиёз уруғларини экиб, агротехник талабларга риоя қилган ҳолда парвариш қилмоқда. Ана шу тажриба мамлакат миқёсида эътироф этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги “Республикада пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, қайта ишлаш ва уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш тўғрисида”ги қарорида Зомин тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш вазифаси белгиланган. Ушбу ўқув-амалий семинар ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. 

Тадбирда “Ўзагроинспексия”нинг Зомин туман бўлими бошлиғи Шуҳрат Турдибеков Вазирлар Маҳкамасининг юқорида номи зикр этилган қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берди. Семинар давомида уста деҳқонлар ва соҳавий мутахассислар томонидан агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ҳар гектар ердан 100–130 тоннагача ҳосил олиш сирлари, касалликларга қарши кураш ва сифатли маҳсулот етиштириш борасида тавсиялар берилди.

– Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 июлдаги юқорида номи зикр этилган 437-сонли қарори ижроси доирасида пиёз етиштириш жараёнларини назорат қилиш, фермерларга агротехник кўмак бериш ва самарадорликни ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Зомин туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси Қудрат Абдугабборов. – Назоратимиз маҳсулот сифатини таъминлаш, ҳосилдорликни оширишга қаратилган. Семинарда деҳқонлар ўртасида тажриба алмашиш жараёни ҳам юқори даражада ташкил этилди.

Тадбирда тажрибали деҳқонлар ҳам сўзга чиқиб, юқори ҳосил олиш бўйича ўз тажрибаларини иштирокчиларга гапириб беришди. Семинар якунида “Албек Тўраев” хўжалигидаги мевали дарахтлар, сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар ҳам намуна сифатида намойиш этилди.

Хулоса қилиб айтганда, Зоминда шаклланган самарали тажриба пиёз етиштиришни юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 437-сонли қарори асосида бундай ёндашувнинг бошқа ҳудудларда ҳам қўлланилиши, фермерлар ўртасида ўзаро тажриба алмашувининг таъминланиши қишлоқ хўжалигини янада юксалтиришга замин яратади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин тажрибаси – пиёз етиштиришда самарали ёндашув