Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Республика ёш ижодкорларнинг Зомин семинари жуда қизғин руҳда ўтмоқда.

– Мазкур семинар давлатимиз раҳбарининг юртимиз ёшларига кўрсатаётган эътибор вағамхўрлигининг яна бир ёрқин ифодасидир, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисинингўринбосари, таниқли шоира Фарида Афрўз. – Семинар учун ўтказилган танловда истеъдодли ижодкорлардан энг зўрлари танлаб олинган. Бизнинг биринчи китобўттиз ёшимизда чиққан эди. Унинг нашр этилишида ҳеч ким ҳомийлик қилмаган. Тошкентга жуда кўп қийинчиликлар билан келиб, нашриётларга машҳур ёзувчи ва шоирларнинг кириб кетаётганини кўриб, ийманиб яна ортга қайтиб кетгандик.  Бугун ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очилган.  Буэҳтиром, эъзоз, дунёнинг ҳеч қайси давлатида йўқ. Ёшларимиз бу имкониятлардан, ортга қайтариб бўлмас вақтдан жуда унумли фойдаланишлари керак,деб ўйлайман. Семинарнинг яна кўплаб иштирокчилари “Мард ўғлон”, Зулфия номидаги мукофотларни олишларини истаймиз. Ушбу семинарга келган ёшлар фақат адабиёт билан яшашларини тилаб қоламан.   

[gallery-24202]

– Ушбу семинарнинг қайта тикланишини халқимизкатта мамнуният билан кутиб олди, – деди Қорақалпоғистон  Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, атоқли адиб Кенгесбой Каримов. – Адабиёт орқали Ватанга бўлган муҳаббатни кучайтириш ушбу семинарнинг асосий мақсадидир. Зоминсеминари Ватан адабиётининг бугунги кундаги янгроқ овозига айланган кўплаб истеъдодларни юзага чиқаришга имкон берди. 

–Устоз ижодкорлар ва ёшлар иштирокидаги мушоира менда катта таассурот  қолдирди, – деди  Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби ўқувчиси Беҳзод Эрежепов. – Айниқса, устоз Сирожиддин Саййид, Фарида Афрўз, Салим Ашур, Рустам Мусурмон каби ижодкорларнинг ўзларидан шеърлар эшитишжуда мароқли, ҳаяжонли ва завқли экан. Бизулардан юртга меҳрни, адабиётга фидойиликни ўргандик. Жонажон Ўзбекистонимизнинг Зоминдек бетакрор гўшалари борлигидан вабундай бетакрор табиат манзараларидан баҳра олганимиздан  қалбимиз чексиз фахрга тўлди.

Семинар иштирокчилари турли шўъбаларга бўлинганҳолда ижодий  машғулотларда иштирок этмоқдалар.

Назокат Усмонова,

Жамшид Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин семинари жўшқин руҳда ўтмоқда