Адлия вазирлиги аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш ва интеллектуал салоҳиятни юксалтиришга қаратилган "Зиё улаш" лойиҳасини давом эттирмоқда.

Ушбу ижтимоий лойиҳа ўтган йилнинг февраль ойида бошланган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраган.   

Шу вақт мобайнида адлия органлари кўмагида 200 дан ортиқ маҳаллада 50 мингдан зиёд китоб – бадиий адабиёт, маҳаллий ва хорижий мумтоз ва замонавий асарлар, шунингдек, ҳуқуқий қўлланмалар тўпланган кичик кутубхоналар ташкил этилди. 

2025 йилда Адлия вазирлиги китобхонликни янада қулайроқ қилиш мақсадида лойиҳа доирасида "буккроссинг" – китобларни эркин алмашиш ташаббусини амалга оширмоқда. 

Эндиликда давлат хизматлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ органлари ва "Мадад" ННТ бюроларида ташриф буюрувчилар китоб олиб кетишлари ва ўз навбатида, бошқа китобни қолдириши мумкин. 

Ушбу лойиҳа нафақат китобхонликни оммалаштириш, балки жамиятда маърифат, маънавият даражаси ошишига хизмат қилади. Айниқса, кутубхона бўлмаган ҳудудларда ушбу ташаббус одамларга энг яқин давлат хизматлари марказига кириб, чекловларсиз китоб ўқиш имконини беради. 

Муҳими, бу ташаббус китобларга ҳаёт бағишлайди. Энг муҳими, ўтган қисқа вақтда ушбу ташаббус орқали кўнгиллилар томонидан 20 мингдан ортиқ китоб йиғилди ва уларнинг 11,3 минг донаси янги эгаларини топди. 

Китоб – нафақат инсон онгу шуурини, балки ҳаётини ўзгартириши мумкин. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зиё улаш” акциясида 20 мингдан ортиқ китоб йиғилди