“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамиятининг қўшма корхонаси маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида ҳам фаоллик кўрсатиб келаётган етакчи жамоалардан биридир.

Яқинда жамият томонидан болажонларга тезкор, аниқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида болалар ҳамда жонлантириш бўлимларига 100 миллион сўмлик замонавий мебель жиҳозлари ва функционал тиббий ускуналар совға қилинди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий инвестиция дастури доирасида Қўнғирот тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлимида йил давомида қурилиш ишлари олиб борилиб, бино замонавий талабларга мос равишда тубдан қайта таъмирланди. Умимий қиймати 7,5 миллиард сўм бўлган лойиҳа ҳисобидан бўлимда шифокорлар ва болалар учун барча имкониятлар яратилди. Янги кўриниш ва барча қулайликларга эга бўлган 50 ўринли болалар бўлими эндиликда ҳудуд аҳолиси фарзандлари учун сифатли, замонавий тиббий хизмат кўрсатади.

– Биз Оролбўйи болалари билан биргамиз. Болалар саломатлиги - келажак пойдевори. Шунинг учун ҳам ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашни ўз вазифамиз деб билдик. Болалар саломатлигига кўрсатилган ҳар бир ёрдам меҳр-мурувват белгисидир, – дейди “Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси директори Шуҳрат Шамуратов.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заводнинг хайрия ёрдами