Навоий кон-металлургия комбинатида инвестиция дастури доирасида йирик ва стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ана шундай лойиҳалардан бири Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Пистали” конида олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаси – 6-гидрометаллургия заводи қурилишини якунлаш ва фойдаланишга топшириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Комбинат Ахборот хизматининг маълум қилишича, 6-гидрометаллургия заводининг биринчи тегирмон блоки ишга туширилди. Заводнинг технологик ускуналари ва жиҳозлари Навоий машинасозлик заводида ишлаб чиқарилган.

Завод тўлиқ қувватда фойдаланишга топширилгач, йилига 4 миллион тонна маъдан қайта ишланади ва мамлакатимиз иқтисодини ривожлантиришга хизмат қилади.
А.Бўриев, ЎзА