Ҳусан Нурназаров асли Навоий вилояти Навбаҳор туманининг Гужбоғ қишлоғида туғилган. Ёшлигидан турли шакллар, иморатларнинг чизмаларини чизишга қизиққан Ҳусан архитектор бўлишни мақсад қилганди. Тақдир тақозоси билан Учқудуқ туманига бориб қолган. Ҳозирда у 3-гидрометаллургия заводида ишлайди.

Ҳ.Нурназаров Самарқанд Давлат меъморлик-қурилиш институтини тугатгандан сўнг, 3-ГМЗ Лойиҳалаш конструкторлик Бюросида муҳандис конструктор вазифасида иш бошлаган.

Конструкторлик бюросининг асосий вазифаси заводдаги бор янгилик, инновацияларни лойиҳалаштиришдан иборат. Ҳусан ака ва унинг жамоасининг чизмасисиз бирор бир детални ҳам завод цехларида янгилик сифатида ўрнатиб бўлмайди. 

–Бугунгача бюромизда 7 мингдан зиёд лойиҳалар чизилган бўлса, уларнинг мингдан ошиғида ишлаганимдан ғурурланаман. Бизнинг қоғозда қалам билан чизилган чизмаларимиз оддий чизмалар эмас, улар катта заводимизда улкан имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади, – дейди Ҳусан Нурназаров. 

Қизилқум кенгликларида жойлашган 3-гидрометаллургия заводини кўпчилик “Олтин завод” деб атайди. Бу ерда вагонларда ташиб келинадиган 10 миллион тоннага яқин тоғ жинслари майдаланиб, қимматбаҳо металлга айлантирилади. Бунда Ҳусан ака сингари конструкторларнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

Ҳусан Нурназаров конструкторлик вазифасидан ташқари санъатга бўлган қизиқиши туфайли бўш вақт топди, дегунча ижодий ишлар билан шуғулланади. Шу боисдан раҳбарият унга завод ички ва ташқи дизайн ишларини ҳам ишониб топширган. Заводнинг цех, участкалар стеллалари, Учқудуқ шаҳрига кириш йўлидаги 3-ГМЗ завод эмблемасини ҳам Ҳусан ака чизган.

Жорий йилда 3-гидрометаллургия заводи ташкил топганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан у ўзи ишлаётган заводининг 1:400 масштабдаги макетини ясади. Учқудуқда бўладиган сайллар, байрамларда у томонидан яратилган макет энг қизиқарли кўргазма сифатида намойиш этилади.

Турмуш ўртоғи Раъно Тўхтамишева Учқудуқдаги 2-Қуёшжон номли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи бўлиб ишлайди. Ушбу муассаса 2016 йилда жорий таъмирдан чиқарилган. 

Дарвоқе, мазкур боғчанинг деворларига ўзбек миллий эртак қаҳрамонлари суратларини Ҳусан ака чизиб берган.

Оиланинг ёлғиз фарзанди Суюнбой ҳам ота касбини танлаган. У Самарқанд давлат Архитектура-қурилиш университетини битириб, отасининг ишларини давом эттирмоқда. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заводни 400 баробарга “кичрайтирган” мутахассис