Самарқанд металлургия заводи (“Азия металл проф” масъулияти чекланган жамияти) таркибида рух ва полимер қопламали металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлади.

Хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда 2018 йилда ташкил этилган заводда тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш ҳамда банк кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобидан шу пайтгача ўнга яқин лойиҳа амалга оширилган. Хусусан, дастлаб бу ерда рух ва полимер билан қопланган металл листлар тайёрлаш бошланган бўлса, 2021 йилдан металл қувурлар ва профиллар, 2022 йилдан иссиқ ўрамали металл листлар ва қурилиш учун профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 

Эндиликда бу ерда узлуксиз рухлаш агрегати (УРЗА) ва полимер қоплама агрегати (ПҚКА) линиялари билан бирга йиллик қуввати 1,2 миллион тонна бўлган совуқ прокатлаш агрегати ҳам ишга туширилди.

[gallery-23074]

– Мазкур корхонанинг ишга туширилиши, яъни совуқ ҳолдаги прокатлаш цехи Ўзбекистон металлургия саноати учун муҳим янгилик бўлди, – дейди Самарқанд металлургия заводи директори ўринбосари Бахтиёр Мухторов. – Бу маҳсулот импорт ўрнини босиб, ҳатто, қўшни давлатларнинг ҳам эҳтиёжини қоплаш имконини беради. 

Корхона йилига 1 миллион 200 тонна рух ва полимер қопламали металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, энергия тежамкор ускуналардан фойдаланилади. Айни пайтда хомашёни Россиядан келтираётган бўлсак, 2026 йилдан ўзимизда тайёрлаш йўлга қўйилади.
Корхона иш бошлаши билан 400 та янги иш ўрни яратилди. 

Янги корхона очилиш маросимида вилоят раҳбари Адиз Бобоев иштирок етди ва ушбу корхона минтақада металлургия саноатини ривожлантиришда муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Завод таркибида янги корхона ишга тушди