Қишлоқда туғилиб ўсганим ва болаликда далаларда қўй боққаним боис чигиртка офати нима эканини яхши биламан. Бу ҳақда бобомдан ҳам эшитганман. Унинг айтишича, чигиртка ёпирилиб бутун яйловларни еб битирган пайтлар ҳам бўлган экан.

“Ҳуррият” газетасининг 2009 йилдаги сонида чигиртка ҳақида келтирилган шундай фактлар бор. Унда таъкидланишича, чигиртка қадим-қадимдан инсоният учун катта хавф туғдириб келган. Ҳозирда ҳам кўпгина мамлакатларнинг экинзорларига катта талафот етказиб, очарчилик балосини келтириб чиқараётган ҳашарот ҳисобланади. Бу зараркунанда деярли табиатнинг барча гўшаларида учрайди. Улар ёпирилган жойларда чорва моллари ва инсон истеъмол қилиши учун яроқли бирон ўсимлик қолмайди. Шу туфайли қадимда минглаб шаҳару қишлоқлар аҳолиси очликдан қирилиб кетгани тарихдан маълум. Одамлар чигиртка офатидан сақланиш мақсадида кўчиб яшашга мажбур бўлган. Тарихчи Плинийнинг ёзишича, милоддан аввалги 125-йилларда Саҳрои Кабирдан учган чигирткалар Тунисда 300 минг кишининг қирилиб кетишига сабабчи бўлган. Ҳаттоки, баъзи ҳудудларда одамлар чигирткадан безиб, экин экмай қўйган. Жумладан, Мўйноқ тумани аҳолиси 1900-1904 йилларда бу зараркунандадан чўчиб деҳ­қончилик қилмаган. Яна бир эътиборли томони, одамларни очликка дучор қилувчи бу ҳашаротлар милоддан 3000 йил аввал яратилган қадимги Миср­нинг деворий суратларида ва папурисларида ҳам тасвирланган.

Маълумотларга қараганда, дунё­да чигиртканинг 20 мингдан ортиқ тури бўлиб, шулардан 50 тага яқини хавфли ҳисобланади. Чунки бу турлар ёппасига кўпайиб миллионлаб ҳашаротлар йиғилган тўдаларни ҳосил қилади. Бундай тўдалар қисқа муддатда катта-катта майдонлардаги ўсимликларни йўқ қилиши мумкин. Уларнинг ялпи кўпайиш ҳудудлари деярли барча қитъаларда мавжуд. Лекин улар асосан Африка, Осиё давлатларига жиддий талафотлар етказади. Ўзбекистон ҳудудида 200 дан ортиқ чигиртка тури учрайди. Улардан 3 та тури ёппасига кўпайиш хусусиятига эга. Булар Осиё, тўқай чигирткаси, итальян ёки воҳа чигирткаси ва марокаш чигирткаларидир. 

Бундан ташқари, якка ҳолда ҳаёт кечирадиган бир қанча чигиртка турлари мавжуд бўлиб, айрим йилларда улар ҳам экин ва яйловларга сезиларли даражада зарар етказиши мумкин. Осиё чигирткасининг табиий ривожланиш масканларидан энг йириги Амударёнинг қуйи оқими ва Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган. Чунки бу зараркунанда серсув ва одам қадами етмайдиган жойларда тез кўпаяди. Бундай шароитда уларни назорат қилиб туриш анча қийин. Шу сабабли Осиё чигирткаси вақти-вақти билан миллионлаб ҳашаротлар йиғиндисидан иборат тўдалар ҳосил қилиб, қисқа вақт ичида минг­лаб гектар экинзорларнинг кулини кўкка совуради. Марокаш чигирткаси ҳам бу борада ундан қолишмайди. У тоғ олди ҳудудларида яшашга мослашган бўлиб, республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Самар­қанд ва Жиззах вилоятларида кенг тар­қалган.

Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлашимиз керакки, чигирт­канинг катта зарар етказиш сабабларидан бири, уларнинг қисқа вақтда кенг майдонга тарқалиб, узоқ масофага уча олишидир. Масалан, Осиё чигирткаси соатига 50 километр тезликда 1000-1200 километр масофани бир кун ичида босиб ўтиши аниқланган. Айрим манбаларда 1924 йилда чўл чигирт­каси Эрондан Хоразм воҳасига учиб келиб, тез орада бу ердаги экинларни еб битиргани ҳақида ёзилган. Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш мумкинки, ушбу ҳашарот ўсимликларни танламай еяверади. Шунингдек, уларнинг анчагина хўралиги ҳам аниқланган. Битта чигиртка ўз оғирлигига нисбатан 100 баробардан ортиқ ўсимликни еб битириши мумкин.

Айтиш жоизки, ўтган йили баҳор мавсумининг серёғин келиши яйловларда ўт ўланларнинг сезиларли даражада тез ривожланишига бу эса чигирткаларнинг ҳам кўпайишига туртки берди. Қашқадарё вилоятидаги яйловлар ҳам чигиртка офатидан мосуво қолмади. 

Хўш, жорий йилда вилоятда чигирткага қарши курашувчи масъул ташкилотлар томонидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Шу мақсадда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати масъуллари билан боғландик. 

Маълумки, Қашқадарё  вилоятининг ер майдони 28,6 минг километр квадрат бўлиб, шундан қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерлар 2,3 миллион гектар майдонни ташкил қилади. 

– Вилоятда зарарли чигирткалар асосан қоракўлчилик МЧЖ ҳудудларига қарашли 622 минг 47 гектар майдонда учраб туради, – дейди вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи Маҳмуд Хушмуродов. – Ўтган мавсумда вилоятнинг Ғузор, Дехқонобод, Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи, Нишон ва Китоб туман ҳудудларида жами бўлиб, 106 минг 236 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалди ва уларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилди, қишлоқ хўжалиги ҳамда маданий экинларига хавф солмасдан ўз вақтида бартараф этилди. Айни кеча-кундузда ҳам зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачаларидан очиб чиқиши жараёни бошланмоқда. Бугунги кунда жорий мавсум учун зарарли чигирткаларга қарши ўтказиладиган кимёвий ишловларда вилоятда 9 та отряд шакллантирилган бўлиб, ушбу отрядларга 12 дона ВП-1, 15 дона ОВХ-600 пуркагич тракторлари, 5 дона юқори унумли УМО пуркагич автомашиналари, 90 дона моторли қўл пуркагич аппаратлари ва махсус сув ташувчи автомашиналар ўз хизматчилари билан шай ҳолатга келтирилган. 

Масъулнинг таъкидлашича, об-ҳавонинг бирдан қизиб кетиши натижасида 22 март кунидан бошлаб Китоб туманининг Аёқчи ва Қашқадарё маҳаллалари ҳудудларига қарашли Минжир қишлоғи яйловларидан, Чироқчи туманининг “Галабек”, “Қўрғонтепа” ва “Қалқама” ҳудудлари яйловларида, Яккабоғ туманининг “Уйғур” яйловларидан, Қамаши туманининг “Қўштамғали”, “Чангак” ва “Оқдахана” яйловларидан ҳамда Деҳқонобод туманининг Калтаминор, Янги ҳаёт ва Нурли келажак маҳаллалари яйловларида зарарли чигирткаларнинг бирламчи личинкалари чиққанлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳудудларга вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан моторли қўл пуркагич аппаратлари ҳамда кимёвий препарат етказиб берилиб, зарарли чигирткаларга қарши  кураш чоралари кўрилмоқда. 

Ташкилотнинг берган маълумотларига кўра, жорий йилда зарарли чигирткаларнинг қанча майдонда тарқалиши ҳамда ўчоқлари кузги кузатув жараёнларида аниқланган. Кимёвий ишловлар ўтказилиши учун ўтган йили кузги мавсумда зарарли чигиртка тарқалган ҳудудлар тўлиқ мониторинг қилинган. Тухум кўзачалари аниқланган ва жараёнда тухумларнинг ривожланиши, сони, табиий микроорганизмлар билан зарарланганлиги даражаси, касалланганлиги ўрганилган. Кузатув назорат ишлари 104 минг  гектар майдонда ўтказилиб, шундан 15 минг гектарда Марокаш чигирткасининг тухум кўзачалари борлиги аниқланган. Мониторинг олиб борилган майдонлардан олинган хулосаларга кўра, Қашқадарё вилоятида 2025 йилги чигиртка тарқалиши қай даражада бўлиши аниқланган.

– Бу йилги мавсумда “Чигиртка IT дастури” билан ишлаш тўлиқ ўргатилиб, 104 минг гектар майдон тўлиқ дастурга киритилди, – дейди Маҳмуд Хушмуродов фикрини давом эттириб. – Ушбу дастурнинг қулайлик томони шундаки, тухум кўзачалари мавжуд майдонларни аниқлашда ёрдам беради. Зарарли чигирткага қарши курашда вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари тўлиқ шай ҳолатда. Зарарли чигирткалар тарқалган тоғ ва тоғ олди ҳудудлари аҳолиси диққатига зарарли чигирткага қарши кураш чораларини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида тeзкор штаб ташкил этилганлигини маълум қиламиз. Энди фуқаролар чигиртка босқини билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича тўғридан-тўғри тезкор штабга мурожаат қилиши мумкин. Қисқа муддатда махсус гуруҳ мурожаат келиб тушган ҳудудга бориб, зарурий бўлган чора-тадбирларни амалга оширади ва зарарли чигирткалардан талафотларсиз халос бўлишга ёрдам беради. Мурожаат учун 1288 қисқа рақам доимий равишда ишлаб туради.

[gallery-22645]

Зараркунандаларга қарши тезкор штаб, қисқа рақамлар ва бошқа имкониятларнинг йўлга қўйилгани қувонарли ҳолат. Аммо чигирткаларга қарши қўлланилувчи кимёвий воситалар нархи қанча туради, чигиртка ёки бошқа зараркунандалардан жабр кўрган аҳоли вакиллари уларни харид қилишга имкони етадими? Шундай саволлар билан масъуллардан изоҳ сўрадик. Бошқарманинг чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг маълум қилишича, чигирткага қарши курашда фойдаланиладиган кимёвий дорилар ва хизматлар мутлақо бепул экан. 

Масъулларнинг берган маълумотларидан англашиладики, вилоятда чигиртка каби зараркунандаларга қарши курашиш учун барча тайёргарликлар кўрилган. Фақатгина ҳушёрлик, чигиртка тўдаларини тарқалишини вақтида аниқлаб, унга қарши чора-тадбирларни кўриш кифоя. Бунда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати аҳоли билан бир қаторда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик, журналист, блогерларни бу каби табиий офат саналган зарарли чигирткаларга қарши курашишда ҳамкорликка чақиради.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарарли чигирткага қарши курашишда жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим